23 March 2011
22:06 -
Қирғизистон Омбудсмени ўзбек касбдошига уялмасдан хат ёзибди
Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида бу мамлакат Омбудсмени Турсунбек Охуннинг Ўзбекистондаги ҳамкасби Сайёра Рашидовага йўллаган мактуби эълон қилинди. Турсунбек Охун Ўзбекистон ҳукумати Human Rights Watch ташкилотининг Тошкентдаги офисини бекитиши ачинарли ҳол бўлганини таъкидлаб ва бу ташкилотнинг бажараётган ишларини улуғлаб, Human Rights Watch ташкилотига бўлган муносабат ўзгартирилиши лозимлиги ҳақидаги фикрни Сайёра Рашидова Ўзбекистон ҳукуматига етказади деб умид қилишини таъкидлабди.
Умуман олганда, Қирғизистон Омбудсменининг бундай хат ёзиши олқишланиши керак бўлган қадам. Аммо, яқин тарихимиздаги баъзи воқеалар Турсунбек Охуннинг виждонан иш қилаётганига шубҳа уйғотади.
Маълумки, ўтган йили Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилингандан кейин эълон қилинган Human Rights Watch ташкилотининг ҳисоботида, жуда нозик шаклда бўлса ҳам, айб қирғиз тарафига қўйилди. Ўшанда Турсунбек Охун бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотни воқеаларга бир томонлама ёндошишда айблаб, унга ташланган эди. Энди унинг ҳимоячиси бўлиб қолибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения