01 September 2006
03:00 -
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ
ЎН БЕШ ЙИЛЛИГИ
19:00 - Режимбоши кутилмаганда Остонага учиб кетди
16:00 - Каримовнинг Қозоғистонга ташрифига доир
- Орол денгизи остидаги ҳали топилмаган бойликлар ўзаро бўл
ЎН БЕШ ЙИЛЛИГИ
19:00 - Режимбоши кутилмаганда Остонага учиб кетди
Бугун расмий хабарга асосланиб, Ўзбекистон президенти Каримов Қозоғистон президенти таклифига кўра 4 сентябрь куни давлат ташрифи билан бу мамлакатга боришини айтган эдик. Лекин бугуннинг ўзидаёқ у Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига учиб кетди. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Каримов у ерда Марказий Осиё давлат рахбарларининг норасмий учрашувида қатнашар, учраашувда “муҳим минтақавий муаммолар“ муҳокама қилинар эмиш.
Расмий хабарларда бошқа ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Каримовнинг бу саёҳати аввалдан режалаштирилгандими, у Остонада 4 сентябргача қоладими, ёки орада яна бирон жойга бориб келадими деган саволларга жавоб йўқ.
16:00 - Каримовнинг Қозоғистонга ташрифига доир
Илгари хабар берганимиздек, президент Каримов Қозоғистонга боради. Шу ҳақдаги расмий хабарга кўра, унинг бир кунлик давлат ташрифи Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 4 сентябрда амалга оширилади.
Орол денгизи остидаги ҳали топилмаган бойликлар ўзаро бўлишилди
Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати билан сармоядорлар консорциуми углеводород маҳсулотини бўлишиш тўғрисидаги шартномага имзо чекдилар. Консорциум аъзолари: “Ўзбекнефтгаз“ (Ўзбекистон), “ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг“ (Россия), “Petronas Carigali Overseas“ (Малайзия), “СNPC international“ (Хитой) ва “Korea National Oil Corporation“ (Жанубий Корея). Шартнома Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида геология-қидирув ишлари олиб бориш ва шу туфайли янги очиладиган углеводород конларини ишга тушириш натижасида олинадиган газ ва нефть маҳсулотларини ўзаро тақсимлашни назарда тутади.
Ушбу хабарни берган “Народное слово“ газетасининг ёзишича, шартномага кўра, геология-қидирув ишлари 2 босқичда олиб борилиб, 3 йиллик дастлабки синов босқичида энг кам (99,8 млн. доллар миқдорида) харажат эвазига 2,3 минг километрлик миқёсда сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилади ва 2 қудуқ қазилади. Натижа яхши чиқса, 2-босқичнинг геологик-қидирув ишлари бошланади ва янги конлар ишга туширилади.
“Ўзбекнефтгаз“ Миллий холдинг компаниясидаги манбанинг билдиришига қараганда, агар 1-босқич муваффақиятли натижалар берса, янги конлардан чиқадиган углеводород бойликларининг ярми Ўзбекистон ҳукумати тасарруфида бўлади, 50 фоизи консорциум аъзолари ўртасида баб-баравар тақсимланади. Шу жумладан, “Ўзбекнефтгаз“ ҳам 10 % лик улушга эга бўлади. Яъни, умумий ҳисобда газ ва нефтнинг 60 фоизи Ўзбекистон ихтиёрида қолади. Бу, албатта, Ўзбекистон учун янги, катта даромад манбаидир.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида 15 йилликка багишланган брифинг
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Каримов режимининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган брифингга оид “Жаҳон“ ахборот агентлигининг катта мақоласи мамлакатимиз матбуотида эълон қилинди. Унда ёзилишича, тадбир доирасида Каримовнинг инглиз тилида нашр этилган “Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди“ китобининг тақдимоти ҳам бўлибди. Ўзбекистоннинг АКШдаги элчиси Абдулализ Комилов сўзга чиқиб, Каримовнинг “китобини таништирар экан, у мушкул ташқи хавфсизлик муҳитига қарамай, Ўзбекистон ўз мустақиллигини, тараққиётнинг демократик ва дунёвий йўлини ҳимоя қилгани ва келажакда ҳам ҳимоя қилажагини қайд этди“, - деб ёзади агентлик.
Брифингда Марказий Осиё ва Кавказ институти (аслида бу номигина улуғ институт - Жорж Хопкинс Университетининг бир кафедраси халос) раҳбари, профессор Ф.Старр, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Б.Пейс, UPI ахборот агентлиги мухбири Ж.Дейли, АҚШ Марказий Осиё давлатлари уюшмаси президенти Б.Пинкус сўз олиб, Каримов хукумати шаънига ҳамду санолар ўқишибди. Ж.Дейли эса “Андижонда нималар бўлганини тушуниб етмаган“ Ж.Буш маъмуриятининг сиёсатини танқид ҳам қилибди.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, “брифингда АҚШ Давлат департаменти, Пантагон, мамлакат Конгресси, етакчи тадқиқот марказлари, ахборот агентликлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари“ қатнашиб, тадбир сўнгида “И.АКаримов ва мамлакатимиз халқига дўстона табриклари ва самимий тилакларини изҳор“ этишибди.
Бу тадбирга қатнашганларининг исмлари ичида оддий бир мухбирнинг номини ҳам тилга олиниши, унга қизиқиш жуда оз бўлгани, айтиш учун биронта таниқли одам бўлмаганини кўрсатади. Исми қайд этилган бошқа одамлар ҳам АҚШ жамиятида ҳеч қандай салоҳиятга эга бўлмаган шахслардир. Айтилганидек, АҚШ Давлат департаменти, Пантагон, Конгрессдан кимлардир бу йиғилишда қатнашган бўлса керак, аммо исм берилмаганидан ҳам равшанки, у ерга фаррошлардан сал юқорироқ савияжаги хизматчилар келган.
Аслида, бу каби тадбирлардан мухолифат фойдаланиши лозим эди. Масалан, шу брифинг пайтида 50-100 кишилик пикет ташкил қилиниб, Андижон қонқўрлигини кўрсатувчи бир неча расм кўтарилса, номи санаб ўтилган “вакилларнинг” гапириш жасорати анча тушиб қолган бўларди.