31 August 2006
03:00 -
23:00 - У крымских татар появится свой телеканал
18:00 - Режимбоши байрам объектларида
15:00 - Каримовга суиқасд қилиш ниятингиз бўлмаса, Сиз ҳам байрамга марҳамат қилинг

С 1 сентября в Крыму начнет вещание первый крымско-татарский телеканал под названием АТР.
Зона вещания канала будет охватывать Симферополь, Симферопольский район, Саки, Евпаторию, Раздольницкий и Красногвардейский районы, а также часть Черноморского, Джанкойского и Белогорского районов полуострова, сообщает в четверг интернет-газета "Обозреватель". Планируется, что в дальнейшем вещанием будет охвачено около 80% территории Крыма.
Как отмечает издание, журналисты АТР видят свою задачу в том, "чтобы крымско-татарский народ занял подобающее ему место среди народов Крыма". Они намерены работать над возрождением родного языка и культуры крымско-татарского народа, освещать самые актуальные вопросы жизни полуострова. //«Газета.Ru»
18:00 - Режимбоши байрам объектларида
30 ва 31 август кунлари ҳам президент Каримов кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда Тошкент кўчаларида бўлди. Кеча у байрам олдида битказилган объектлар - Тошкент марказида, Мовароуннахр кўчасида жойлашган Москва Давлат Университети (МГУ) филиалининг муҳташам биносини ҳамда Мустақиллик майдонидаги бинолар ва фавваораларни бориб кўрди.
ЎзА мухбирига кўра, бултур ноябрь ойида Каримов Россия билан “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида“ги шартномани имзолаш вақтида Путиндан Тошкентда МГУ филиалини очиш ҳақида розилик олган экан. Кузатувчилар эса бу ерда МГУнинг психология ва кибернетика (ёки амалий математика ва информатика) факультетларидан иборат филиали ташкил этилиши Каримовнинг иккинчи қизи - Лоланинг психология фанлари доктори илмий даражасига эга экани билан изоҳланишини айтган эдилар (27 июндаги “Хабарлар“га қаранг). Дарҳақиқат, пудратчилар ҳам филиал биносининг тез (4 ойда) ва соз курилиши Лоланинг ўзи ва унинг гумашталари назоратида бўлганини тасдиқлашди.
Каримов филиал биносида, одатдагидек, “фойдали маслаҳат“ларини берди, талабаликка қабул қилинган ёшлар билан суҳбатлашди.

Тошкентда 31 август оқшомида Алишер Навоий номидаги Миллий боғда бўладиган байрам тантаналарига ойлаб давом этган репитиция-тайёргарлик ишлари кеча кечқурун ниҳоясига етди: томошаларни махсус комиссия қабул қилиб олди. Бу ишлар билан машғул бўлганларнинг айтишларича, мустақил Ўзбекистон тарихида 2 соатлик томошага бунақанги катта сарф-харажат ҳали қилинмаган экан.
Махсус усулда тайёрланган таклифномалар алоҳида танлаб текширилган саноқли кишиларгагина берилган. Томошабинларнинг асосий кўпчилиги хавфсизликни сақлаши ва ўзини тутиши жиҳатидан махсус тайёрланган ишончли талабалар бўлади. Тантаналарда Каримов режимига ҳамоханг қўшиқлар қаторида ўзимизнинг мумтоз қўшиқларимиз ҳам янграйди
“Ҳаракат“ сайтининг ўкувчиси! Сиз ҳам ана шу “қимматбахо“ тантаналарни Интернет орқали on-line режимида (яъни тўғридан-тўғри) компьютерингиз мониторида бугун соат 19.30 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин. Бунинг учун www.mtrk.uz сайтига кириб, “O'zbekiston“ ёки “Yosnlar“ телеканалларидан бирини танлашингиз лозим бўлади.
Агар Ернинг сунъий йўлдошларини қабул қилувчи юмалоқ антеннангиз ва рақамли режимда ишловчи аппаратингиз бўлса, Туркия ёки Марказий Осиёда бўласизми, Европада, АҚШ ё Канадада бўласизми, Африкада, Австралия ёхуд Янги Зеландияда бўласизми, мазкур томошаларни Турк Радио-Теле корпорацияси (TRT) нинг TRT-TURK ва TRT-INT каналлари оркали телевизорингиз экранида ҳам кўра оласиз. Сунъий йўлдошларнинг параметрлари ва бошқа маълумотлар юқорида эслатганимиз сайтда берилган.
Аммо бу кўрсатувларни томоша қилмақчи бўлганлар бир талабга жавоб беришлари керак. У ҳам бўлса Каримов жонига виртуал суиқасд қилиш ниятида бўлмаслик, акс ҳолда, керакли сайтлар очилмайди, телеканаллар ҳеч нарсани кўрсатмайди. Бу - ўзбек миллий хавфсизлик хизматининг дунё тажрибасига асосланиб яратган техник хавфсизлик системасидир.
Бугун томошага келадиганларнинг қўлларидаги таклиф қоғозлари ҳам хавфсизлик талабларини бажаришга мослаштирилган. У ерга кираверишда таклиф қоғози текширилаётган кишининг ёвуз нияти бўлса, таклиф қоғoзининг ранги тўсатдан ўзгаради ва меҳмон дарҳол МХХ ертўласига олиб кетилади. Айни шу сабабдан Каримовнинг ўзини таклиф қоғози текшириб ўтирилмайди.