27 August 2006
03:00 - 20:00 - Давлат маслаҳатчиси ва унинг ҳамтовоклари сўроққа тортилган 14:00 - АҚШдан бир гуруҳ ўзбекистонлик қочқинлар қайтишди
20:00 - Давлат маслаҳатчиси ва унинг ҳамтовоклари сўроққа тортилган

Президент Каримовнинг Диний ва миллатлараро тотувлик масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Зуҳриддин Хусниддинов ҳамда унинг тўрт нафар жиноий шериги устидан олиб борилаётган суд мажлисларининг 29 августда давом эттирилиши ҳақида маълумот олдик. Маҳкамада жиноий жазоларни либераллаштириш ҳақидаги Президент қароридан келиб чиқиб, етказилган иқтисодий зарарни қоплатиш мақсадида амалдорлардан пул маблағлари тортиб олинаётган экан. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида сўроқ бераётган бу нуфузли собиқ амалдорлардан Зуҳриддин Хусниддинов давлат хазинасига 900 миллион сўм миқдорида, собиқ муфтий Абдурашид қори Баҳромов 250 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги пулларни топширибди. Уларнинг сафида Президент девонининг Хусниддинов хизматида бўлган реферант ва коньсултантлари ҳам бор.

Маълум бўлишича, мазкур жиноий халқа ҳар йили амалга ошириладиган муқаддас Хаж зиёрати даврида йирик талон-тарожга йўл қўйиб, хожиларнинг пул маблағлари, уларга кўрсатиладиган сервис-хизматлар борасида жиноятларни содир этиб келишган. Хаж мавсумини ташкил этиш, имтиёзли ўринларни тақсимлашда жиддий адолатсизликларга қўл урилган. Бундан ташқари масжид, зиёратгоҳ ва хонақоҳлардан тушадиган даромадларнинг бир қисмини ўзлаштириб, Тошкент Ислом университети ҳамда Тошкент Ислом Олий маъҳадига талабалар қабул қилишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишган. Бундан бироз муқаддам Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг уч масъул маъмури ҳам мазкур ҳолатлар юзасидан узоқ муддатли камок жазосига ҳукм қилинганди.

Ўзбекистонда диний идора ва Вазирлар Маҳкамасидаги Дин ишлари қўмитаси фаолияти доим ҳам оғриқли масалалардан бири бўлиб келган. Бу идоралардаги фитна, фисқу фасод, коррупция халқимизнинг энг муқаддас эътиқоди бўлган Исломга нисбатан қаттиқ зарба экани билан аянчли. Яқинда бу соҳани бошқариш учун Президентнинг янги Давлат маслақатчиси этиб, Дин ишлари кўмитаси раиси Шоазим Мунавваров тайинланган. Бу одам халқимизнинг улуг маърифатпарвари Мунаввар қори Абдурашидхоннинг невараларидан.

Мунавваров биз муқаддас деб қарайдиган бу зиё масканлари фисқу фасодлардан мунаввар этишига ҳеч ким ишонмайди, аксинча, ўзи шу жиноий ҳалқа ичидан чиққани учун уни мустаҳкамлаш билан машғул бўлади, деган тахмин кучли. Зеро, бу буюк даргоҳларнинг ҳам демократига эҳтиёжи бор.

14:00 - АҚШдан бир гуруҳ ўзбекистонлик қочқинлар қайтишди

Андижон воқеаларидан сўнг БМТ томонидан қочқин мақомида АҚШда бошпана топганлардан 41 киши АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келишди. 38 нафари Андижондан, 2 нафари Қўқондан ва бири Тошкент вилоятидан бўлган бу кишилар Тошкент аэропортига келиб қўнганларидан кўп ўтмай тезликда ўз уйларига жўнатилди.

Тошкент аэропортида қочқинларни кутиб олишга чиққан ва ўзини таништиришни истамаган ҳукумат ходимининг айтишича, сўнгги ойларда Ўзбекистон билан яқин муносабатларда бўлган давлатлар кўмагида Тошкент режими томонидан АҚШдаги ўзбекистонлик қочқинлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилган экан. Бунда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси мазкур ишларни бошқарган, қочқинларнинг қайтишига катта мадад берган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону