26 August 2006
03:00 - 15:00 - Каримов оммани “зарарли“ ғоялардан фориғ қилмоқчи
15:00 - Каримов оммани “зарарли“ ғоялардан фориғ қилмоқчи

Ўз тақдири учун Ўзбекистон режимининг оммадан, айниқса ёшлардан катта ҳадиги бор. Президент Каримовнинг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида“ кеча чиқарган қарори ўша ҳадик маҳсулидир. “...ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.“, - дейилади қарорда ва, унга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевга Республика кенгашига раислик қилиш, Қорақалпоғистон Жўқорги Кенгеси раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига ҳудудий кенгашларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилади.

Айни қарор билан Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилиб, у мафкуравий жараёнларнинг оммага таъсирини ўрганиш, ғоявий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, мафкуравий хатарларга қарши илмий-амалий дастур ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Республика “Маънавият ва маърифат“ маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону