16 January 2011
02:17 -
Ўзбекистон автомобилдан тортиб Чуст пичоғигача экспорт қилмоқда
Европа Бизнесс Ассосиациясига асосланиб тарқатилган расмий хабарларга кўра, ўтган йили АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлган “General Motors – Uzbekistan” 74 мингдан ортиқ автомобиль сотди. Бу 2009 йилга нисбатан 45 фоиз ортиш демакдир.
Автомобилларнинг асосий қисми Россияга сотилмоқда. Масалан, ўтган йили декабрь ойида бу мамлакатга 7 мингга яқин автомобиль сотилган. 2009 йилнинг декабрида бу рақам 4,5 минг атрофида бўлган экан.
Маълумки, “General Motors – Uzbekistan” корхонаси Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореялик Daewoo Motor компанияси билан ўтган асрнинг охирида бирга тузган УзДЭУавто номли қўшма корхона асосида 2007 йилда тузилган. Ўшанда Daewoo Motor банкрот бўлганди. Бугунги “General Motors – Uzbekistan” қўшма корхонасида АҚШ компаниясининг улуши 25 фоиз бўлса ҳам, ҳозир унинг молиявий аҳволи ёмон бўлгани сабабли, қўшма корхонанинг келажаги анчагина шубҳали.
Нима бўлганда ҳам, бу корхонанинг автомобиллари Ўзбекистон учун фахранса бўладиган экспортдир.
Айни пайтда, давлатимизнинг расмий ахборот агентлиги бўлмиш ЎзА тарафидан Чуст пичоқлари ҳам экспорт қилинаётгани ҳақида тарқатилган бугунги хабар кулгилидир. Оиласи билан пичоқ тайёрлаб, уни ҳатто чет элга сотаётган Чустлик уста Раҳимжон Убайдуллаев (расмда) сувенир моллар чиқараётгани билан фахланса арзийди. Аммо, буни экспорт дейиш ножиддийликдан бошқа нарса эмас.