16 January 2011
01:20 - Рус мухолифатининг лидерлари 15 кунлик қамоқдан чиқишди
Ўтган йилнинг охирги куни милиция томонидан ушланиб, кейин маъмурий суд тарафидан 15 кунга қамалган таниқли рус мухолифатчилари Борис Немцов (демократик мухолифат тузаётган янги партиянинг лидерларидан бири, Россиянинг собиқ вице-премьери) ва Эдуард Лимонов (сўл қаноат мухолифатчиcи, рўйхатдан ўтмаган “Бошқа Россия” партиясининг раиси) бугун кечқурун озодликка чиққанларини Россия ахборот воситалари маълум қилдилар.

Мълумки, рус мухолифатчилари Эдуард Лимоновнинг ташаббуси билан бир йилчадан бери 31 кунлик ойларнинг 31-чи куни Россия Конституциясининг 31-чи моддасида белгиланган эркинликларни ҳаётга жорий қилиш талаби билан мавжуд ҳокимиятга қарши митинглар ўтказиб келмоқдалар. Борис Немцов митинг чоғида милицияга қаршилик кўрсатди, деган айб билан ушланган бўлса, Эдуард Лимонов митингга бориш учун уйидан чиқаётган пайтда ушланган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону