16 January 2011
03:31 -
Ричард Холбрукни дафн этиш маросими АҚШ ва Покистон президентларини учраштирди

Покистонда ўтган йили жангариларнинг фаоллашиши ва натижада Афғонистонда АҚШ қўшингарини нишонга олган ҳужумларнинг ортиши сабабли таранглашган икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиш учрашувнинг асосий мавзуси бўлган.
Учрашувда қандайдир янги қарорлар қабул қилингани ҳақида хабарлар йўқ. Балки, ягона янгилик – Обаманинг шу йил охиригача Покистонга бориш ваъдаси бўлгандир.
Яқинда Покистон президенти расмий ташриф билан АҚШга яна келар экан. Муҳим қарорлар ўшанда қабул қилинса керак, дейди мухбиримиз.