11 January 2011
12:45 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Туркиядаги лицейда қиз ва ўғил болалар бир-бирларидан камида 45 сантиметр узоқда туришлари керак
Туркиянинг Ўртаер денгизига чиқадиган Мерсин вилоятидаги Гўзал Санъатлар ва Спорт Лицейи ўқувчиларининг ота-оналари лицей биноси олдида норозилк митинги ўтказиб, лицей директори Иброҳим Тол қиз ва ўғил ўқувчиларни бир-бирларидан айириб қўйиш йўлида олиб бораётган ҳаракатларини қораладилар, дейилади бу мамлакатнинг энг катта “Миллёт” газетасининг кечаги хабарида.
Маълум бўлишича, Иброҳим Тол оғзаки буйруғи билан қиз ва ўғил ўқувчилардан бир-бирларига 45 сантиметрдан камроққа яқинлашмасликни талаб қилибди. Бундан ташқари қиз ва ўғил болаларнинг ошхоналарини алоҳида-алоҳида қилиб қўйибди.
Митинг қилган эркак ва аёл ота-оналар бир-бирларидан намойишкорона 45 см узоқда туриб расмга ҳам тушишган. Бу лицейда 1954 йили ўқиган бир кампир ўша пайтдаги ўғил-қизларнинг бирга тушган расмларини кўрсатиб: “Бу қандай шармандачилик, ахир 2011 йилда яшамоқдамизку” дебди.
Ҳақиқатда, Ислом дунёсига нима бўлаяпти ўзи?