11 January 2011
07:35 -
Аёллар турмасининг аянчли манзараси: Тергов даврида зўрланганлар сони ортмоқда (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 3, 10.01.2011)
Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Зангиотадаги 64/7-муассаса аёллар қамоқхонаси 7 сектордан иборат махсус колония бўлиб, унга подполковник Зулфия Мирсаидкова раҳбарлик қилади. Колонияда турли жиноятларни содир этган 3500 дан ортиқ маҳбусалар жазо муддатларини ўтаркан, улар орасида барча замонавий қулайликлар эга VIP хоналарда жазо муддати тугашини кутаётган алоҳида эҳтиромга сазовор хонимлардан тортиб, хор-у зорликка маҳкум виждон тутқунларича бор. Муассасанинг 3-сектори ёш болали, кекса ва дардманд маҳбусаларга мўлжалланган махсус бўлим бўлиб, бу ерда ҳомиладорлар, ёш болалилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг сафи дастлабки терговлар давридаги зўрлашлар оқибатида ҳомиладор бўлган мазлумалар билан кенгаймоқда.
1992 йилда Хоразм вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси (Наркотик ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан айбланиб, 2009 йилнинг йилида узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Холисхон исмли қиз (илтимосига кўра фамиляси берилмади - Эзгулик) дастлабки тергов даврида ҳомиладор бўлиб, бу колонияга келгач, ўғил туғди. Унинг фарзанди Шерхон энди атак-чечак қилиб одимлай бошлаган. Зўрлаш ҳолати машъум Тоштурмада бўлган, қиз уни зўрлаган шахсларни танийди ҳам.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган йили дунёга келган сурхондарёлик Норматова Дилфуза Мардон қизи жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди томонидан қотилликда айбланиб, судланган. Дастлабки тергов ва суриштирувлари 1 йил-у 4 ой давом этган Дилфуза ўтган йилнинг октябрь ойида Зангиотадаги колонияга 3 ойлик ҳомиласи билан келтирилган. Ҳозирги сана билан ҳисобланса, унинг вужудида улғаяётган жон олти ойлик бўлди. Тергов даврида унинг эҳтиёт чораси қамоқ бўлган Дилфузанинг қисматини суриштириш учун Шерлок Холмс бўлиш шарт эмас, унинг оддийгина ўзбекчилик туфайли ориятни ҳақиқатдан баланд қўйган қариндошларига ачинасан, холос.
1980 йилда туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан гиёҳвандликда айбланган Насиба Жуманиёзова Зангиотадаги аёллар турмасида жазони ўтаётган даврда ҳомиладор бўлган. Сўнгги йилда бир марта ҳам ташқаридагилар билан учрашув олмаган бу аёл воқеаси турмани ағдар-тўнтар қилди. Бир неча назоратчилар ишдан олинган мазкур воқеадан сўнг маъмурият илтифот кўрсатиб, маҳкумани 3-секторга ўтказди. У ҳозирда бахтиёрми, бахтиқароми оналар сафида жазо муддатини ўтамоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тергов тизимидаги мазкур ҳолатларни кескин қоралаб, Парламентнинг ҳар икки палатаси суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарини махсус текширув ўтказишга чақиради. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ мутасаддилари эътиборини ушбу ҳолатга қаратади.