11 January 2011
13:25 -
Фориш тумани ҳокими Эшбек Муҳаммадиев ҳибсга олинди
Бундан тўрт кун аввал, 7 январда Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Эшбек Муҳаммадиев маҳаллий фуқаролардан биридан 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда МХХнинг Жиззах вилояти тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Унинг саккиз ойлик ҳокимлиги фаолияти даврида туманда коррупция ва уюшган жиноятчилик ўсди, фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига шикоятлари миқдори сезиларли ортди.
Эшбек Муҳаммадиев муқаддам Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқармаси бошлиғи, Жиззах шаҳар ИИБнинг тергов бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. Айтишларича, келиб чиқиши Бахмалдан бўлган бу шахс Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг амакиваччаси, Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи Мухтор Мирзиёевнинг қудаси экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения