15 August 2004
03:00 - 19:00 - Чегаралар миналардан тозалана бошлади 4:00 - Мухолифат сайловларга тайёрланмокда: Кўконда тренинг
19:00 - Чегаралар миналардан тозалана бошлади

Бундан 2 ойча мукаддам (24 июнда) Ўзбекистон хукумати республиканинг Тожикистон ва Киргизистон билан чегараларини ўзи ёткизган миналардан тозалашга карор берганини хабар килган эдик. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан билдиришларича, куни кеча республиканинг Киргизистон билан чегараларида миналардан тозалаш ишига киришилган. Бу иш Сўх анклавидан бошланган.

Чегараларни миналардан тозалашда Ўзбекистоннинг сапёр бўлинмалари ва харбий техника воситаларидан фойдаланилмокда.

4:00 - Мухолифат сайловларга тайёрланмокда: Кўконда тренинг

Кеча, 14 август куни Кўкон шахрида бу йил бўладиган Олий Мажлис сайловларига «Давра Кенгаши»нинг тайёргарлик кўриш программаси доирасида 1 кунлик тренинг бўлиб ўтди. Тренингда Бирлик, Эрк, Озод дехконлар партиялари ва Эзгулик, Инсон хукуклари ва Мустакил инсон хукуклари жамиятлари, бошка бир катор хукук химоячиси ташкилотлар вакиллари хамда баъзи фаол фукаролар, хаммаси бўлиб 25 киши катнашди.

Тренинг катнашчилари куннинг биринчи ярмида «Ўзбекистон конунчилик палатасига Сайлов» конунига киритилган ўзгартиришлар, «Сайлов тадбирларини ташкил килиш», «Сайловчилар ташаббускор гурухларини рўйхатдан ўтказиш жараёни» мавзусида лекциялар тинглашди. Тушликдан сўнг, тренинг катнашчилари олган билимлари асосида группаларга бўлиниб ташаббус гурухлари тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, номзод учун имзолар йигиш тўгрисида амалий машгулот ўтказдилар.

Машгулотларини «Давра Кенгаши» координатори Хамдам Сулаймонов ва М. Халиловлар олиб бордилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону