16 August 2004
03:00 - 13:00 - Андижонда бирликчиларининг йигилиши
13:00 - Андижонда бирликчиларининг йигилиши

15 августда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Андижон вилоят ташкилоти Кенгашининг навбатдаги йигилиши бўлди. Мажлисни бошкарган ташкилот раиси Акбарали Орипов унга Кенгашнинг 14 аъзоси келгани, 2 киши сабабли, 1 киши сабабсиз келмаганини билдирди ва хаммани «Бирлик»нинг Андижон шахрида норасмий офиси очилгани билан табриклади. Йигилиш шу янги офисда ўтказилди.

Мажлис кун тартибида уч масала бор эди. Биринчи масала – ташкилий масала. Кенгаш котиби Б.Ёкубжонов эндиликда истеъфо берганлиги сабабли, унинг вазифасини вактинча бажариб туриш партиянинг Андижон туман раиси Исроилжон Холдоровга юкланди. Партия Низомига кўра, котиб партия конференциясида сайланади.

Иккинчи масала – партияга янги аъзолар жалб кишиш бўйича вилоятдаги барча туман раислари маълумот бердилар. Жалакудук туман раиси Ш. Мўминжонов, Булокбоши туман раиси Д.Абдиевалар имзо йигишда жиддий кийинчиликлар юзага келаётгани хакида тўхтадилар. Туман вакиллари бу кунгача тўпланган аъзолар рўйхатини Акбарали Ориповга топширдилар, бу масалада иш яхши кетаётган туман вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоклашдилар.

Учинчи масала – бу йил бўладиган Олий Мажлис сайловларига тайёргарчилик кўриш. Партия фаолларини сайловолди кампанияси олиб боришга ўргатиш максадида бир катор тренинглар ўтказишга кеарор килинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону