14 August 2004
03:00 - 21:00 - Ўзбек хотин-кизлари муаммолар гирдобида - Ислом Каримов Афинадаги тантаналарга бормади
21:00 - Ўзбек хотин-кизлари муаммолар гирдобида

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитасининг хисобот-сайлов конференцияси бўлди. Унда хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамият ва давлат курилишидаги, оиладаги нуфузини ошириш, республика президентининг шу йил 25 майидаги фармони ва Вазирлар Махкамасининг ушбу фармон ижроси юзасидан кабул килган карорида белгиланган вазифаларни бажариш масалалари, хотин-кизлар кўмиталарининг хисобот-сайлов конференцияларида кўтарилган муаммолар мухокама килинди.

Конференцияда ўзбек хотин-кизлари муаммолар гирдобида колгани таъкидланди. Булар жумласига аёлларнинг хукукий саводсизлиги, диний ва дунёвий билимлари етишмаслиги, оилавий жанжаллар, ишсизлик, хотин-кизлар ўртасидаги жиноятчилик, хусусан гиёхванд моддалар билан савдо килиш, ичкиликбозлик, ўз жонига касд килиш каби салбий холатлар киради.

- Ислом Каримов Афинадаги тантаналарга бормади

13 августда Грециянинг Афина шахрида очилган ХХVIII Олимпиада ўйинларида жахоннинг 202 мамлакати вакиллари, шу жумладан Ўзбекистондан 52 спортчи иштирок этмокда. Ўйинларнинг очилиш маросимида катнашган ўзбекистонлик аёл спортчилар ўзига хос бичимда тикилган атлас кўйлак ва зардўзи дўппи, эркаклар костюм-шим ва негадир америка чўпонлари (ковбойлар) бош кийимини кийиб олишган эди.

Мазкур маросимнинг фахрий мехмонлари орасида кўпгина давлатларнинг рахбарлари, масалан, Козогистондан Нурсултон Назарбоев, Озарбойжондан Илхом Алиев ва бошкалар бор эди. Ўзбекистондан тантаналарга на президент ва на бош вазир бормади. Улар ўрнига Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Азизхўжаев катнашди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону