24 July 2006
03:00 - 20:00 - Адлия вазирлиги америкаликларнинг яна бир ташкилотини ҳайдамоқчи - Абдусаид Кўчимов "Хабар" газетига муҳаррир этиб тайинланди 19:00 - Диктатор шохона эҳсонлар билан бирга мислсиз жазолар ҳам беради - Миш-мишлар б
20:00 - Адлия вазирлиги америкаликларнинг яна бир ташкилотини ҳайдамоқчи

Бугун, 24 июлда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг номини очиқлмасликни сўраган ходими шу судга Адлия вазирлигининг қисқа номи Винрок Интернешинл бўлган Қишлоқ хўжалиги халкаро институти (Winrock International) устидан киритган даъво аризасини қондириш ҳақидаги қарори матни тайёр бўлгани, уни икки МХХ ходими ҳамда Адлия вазирлиги вакили олиб кетганини маълум қилди. Суд хизматчисига кўра, мазкур қарор шу ҳафта сўнгида эълон қилинар экан. Қарорда Адлия идораларига хабар қилмасдан Европа мамлакатлари тренерлари иштирокида қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерлар учун семинарлар ташкил қилган бу Америка ташкилоти ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

"Winrock International"нинг штаб-квартираси АҚШнинг Арканзас шаҳрида жойлашган бўлиб, у бошка нодавлат ташкилотларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда бирмунча илгари (1994 йилда) фаолият бошлаган. Иқтисодиёти аграр тармоққа асосланган мамлакатимизда бу ташкилот бир канча лойиҳаларни амалга оширган, дейди мухбиримиз.

Абдусаид Кўчимов "Хабар" газетига муҳаррир этиб тайинланди

Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва коммуникациялар агентлиги муассислигида чоп этиладиган "Хабар" газетаси таҳририяти ходимлари яқин ўтмишда режим устунларидан бўлган, Ўзбекистон телерадиокомпанияси собик рақбари Абдусаид Кўчимовнинг ўзларига раҳбар бўлиб келганини билдиришди. Уларнинг айтишича, ўта мулойим, хушфеъл бу одам учун "Хабар" шохона туҳфадир. Негаки, Кўчимов режим идеологиясидаги кечирилмас хизматлари билан бирга каттагина талон-тарожлик, ўғирликка ҳам қўл урган. Биргина пойтахтнинг Ўрикзор мавзесидан харид килган сўнгги уйи 470 минг АҚШ долларига (бундан икки йил илгари) баҳоланган.

19:00 - Диктатор шохона эҳсонлар билан бирга мислсиз жазолар ҳам беради

Машҳур "Ўзбегим" қасидаси муаллифи, мустақилликнинг дастлабки йилларида мухолифатчилик ишида ҳам ўзини синаб кўрган Эркин Воҳидов шу кунларда ўзидан ўтганини ўзи билиб юрибди. Гап шундаки, бу маддоҳ қаҳрамонимизнинг ўғли Хуршид ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳибс этилган. Пойтахтнинг Ойбек кўчасида жойлашган "Ўзбегим" супермаркети менежери бўлган бу йигит бир томондан ғирт тасодиф қурбонига айланди, дейиш мумкин. Сабаби, "буюк хизматлари" эвазига тақдирланиб, бироз "таътил"га чиқарилган Зокир Алматов атрофида яна ўйин бошланди ва бу шамол қаҳрамонимизнинг ўғлини супуриб кетмоқчи.

Гап шундаки, Ўзбекистонда ҳеч бир амалдор ўз раҳнамосининг жазосисиз қолмагани сингари Алматовнинг ҳам тинчгина ҳаётига хавотирлар оралади. Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси аниқлаган маълумотларган кўра, унинг ўғли (исмини аниқлай олмадик - Ҳаракат) пойтахтда Ўзбегим номи билан турли шаркатлар ташкил килган. Ҳатто "Ўзбегим таронаси" номли дам олиш мусиқий радиоканални хам эфирга улаб, мислсиз даромадларга кўмилган. "Ўзбегим" сатрлари муаллифи Эркин Воҳиднинг арзандаси Хуршид эса киргинбоши Алматовнинг ўғли ўнг қўли бўлган. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус оларкин.

Миш-мишлар баъзан ҳақиқатга айланадими?

Сайтимизда таниқли мухолифатчи Толиб Ёқуб ҳақида Интернет тармоғида тарқатилган хабарларнинг, хусусан, унинг йўқолиб қолгани ҳақидаги даракнинг асоссиз эканини таъкидлагандик. Мана орадан икки кун ўтиб, Толиб аканинг уйига қўнғироқ қилган мухбирларимиз бу миш-мишларнинг ҳақиқатга айланганини аниқладилар. Мухолифатчининг қизи Озоданинг айтишича, унинг отаси ҳақиқатан ҳам бир-икки кундан бери йўқ. Аммо қизнинг гапларида мутлақо ташвишланиш аломатлари сезилмайди, гўё у отасининг бирор хорижий давлатга қочоқ бўлиб кетганини яширмоқчидек. Бу борада Бишкекда истиқомат қилиб, бирор ривожланган давлатдан бошпана излаётган Насрулло Сайид ҳақдек. У ишонч билан Толиб аканинг Бишкекда пайдо бўлишини таъкидлаганди.

16:00 - Водий журналистлари анжумани

Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий жиҳатдан энг оғриқли жойи Фаргона водийсидир. Буни Каримов ҳам, унинг идора ва ташкилотлари ҳам яхши тушунишади. Ҳукумат бугунги кунда водий аҳолиси онгига четдан “ахборот хуруж“ и уюштирилмоқда деб ҳисоблайди.Шунинг учун, нга карши тура оладиган килиб одамларга алоҳида “ишлов бериш“ Каримов режими учун долзарб масала бўлиб турибди. Шу мақсадда ўтган ҳафта охирида ҳукуматга карашли Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона шаҳрида “Озод элим, обод юртим“ шиори остида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари журналистларининг алоҳида анжуманини ўтказди.

Анжуманда водий журналистлари янги шарт-шароитдан келиб чиқиб, ўзаро тажриба алмашдилар, “камчилик“ларини биргаликда бартараф этиш йўлларини изладилар. 22 июль куни Фарғона вилояти ҳокимлигида улар учун қабул маросими бўлди. Қабул маросимида таъкидланишича, “тинчлик ва осойишталик эвазига қўлга киритилаётган умумюксалишни (ўқинг: мавжуд режим ишларини) тарғиб этиш ва халққа етказиш ижод аҳлининг нафақат касбий, балки фуқаролик бурчи ҳам“ экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону