23 July 2006
03:00 - 20:00 - Каримов Тошкентга қайтиб келди 16:00 - Ёш ижодкорлар борган тоғда устозлари ҳолига маймунлар йиғлади, чет элдагилари устидан ким йиғларкин
20:00 - Каримов Тошкентга қайтиб келди

Президент Каримов МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Москвадаги норасмий саммитида қатнашгач, 22 июль оқшомида Тошкентга қайтиб келди.

12 аъзодан 4 давлат раҳбарлари - Михаил Саакашвили, Роберт Кочарян, Виктор Юшченко ва Сапармурод Ниёзов бу саммитга боришни ўзларига эп кўрмадилар. Каримов эса, Россия ОАВларининг қайд этишича, МДҲни жонлантиришдан жуда манфаатдор эканини намойиш қилган. У Москвада, шунингдек, Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев билан учрашган. “Ёшлар“ телерадиоканалининг билдиришича, бу учрашувда, жумладан, “Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, терроризм ва сепаратизм, гиёхванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалалари ҳақида гап борган.“

Мустақил экспертларнинг фикрича, Москвадаги йиғилиш бу ташкилот йўқ бўлиш арафасига келганини яна бир марта намойиш қилди халос.

16:00 - Ёш ижодкорлар борган тоғда устозлари ҳолига маймунлар йиғлади, чет элдагилари устидан ким йиғларкин

Ўзбекистондаги бугунги режим ўзининг янги, ёш адиб-маддоҳларини тайёрлашни ҳам унутган эмас. Ўтаётган ҳафтада 50 чоғли шундай ёшлар Жиззах вилоятидаги Зомин туманининг энг сўлим гўшаларидан бири - Ўриклисой оромгоҳида ўйнатиб келинди.

Шоирбаччалардан бирининг кеча “Ҳаракат“ мухбирига айтишича, ҳам тижорат, ҳам зиёрат деганларидек, бу ерда улар билан борган устозлари энг сара асарларини муҳокама килишибди, айниқса, ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги ижод намуналарига алоҳида эътибор қаратишибди. “Биз - президент фарзандлари“ шиори остида ёш адибларнинг режимга ва президентга садоқати даражасига қараб танлов ўтказилиб, бош соврин қорақалпоғистонлик Шахло Шукрулло қизига берилибди, айримлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига ва Олий адабиёт курсига қабул қилишга тавсия этилибди, уларга Ёзувчилар уюшмаси ва ҳукумат томонидан тузилган “Камолот“ ёшлар ҳаракатинингг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилибди.

Мезбон, Жиззах ҳокими Ёмонқулов бу ёшларга бош бўлиб борган меҳмони Абдулла Ориповга катта зиёфатда шунча кўп ичирибдики, устозининг ғирт маст аҳволини кўрган “янги даврнинг янги адиблари“ ўз хоналарига кириб яширинишибди. Ёши бир жойга бориб колган кайфи тарак Жуманиёз Жабборовнинг ҳам ҳолига маймунлар йиғлабди.

Аслида, Ўзбекистонда “ижодкор” тушунчаси тубанлик синонимига айланиб борётганини тан олиш керак. Ўзбекистон ичида ёшларни маддоҳлик рухида тайёрлаш давом этаётгани ва Абдуллар Ориповнинг ҳоли шундоқ ҳам ҳаммага маълум. Бошқаларчи? Ичиш масаласида Абдулла Ориповга бас келолмаса ҳам, “буюк”ликда у билан рақобат қилаётган Эркин Воҳидовни олайлик.

У “Бирлик”нинг асосчиларидан бири, унинг Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси бўлган. 1989 йил 8 сентябрда Салой Мадаминов гуруҳининг “Бирлик”ка қарши бошлаган фитнасини муҳокама қилишга йиғилган Марказий Кенгаш Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида айнан Эркин Воҳидов “Қўллари тирсагигача қон бўлган Коммунистик Партиянинг Марказкоми билан ҳамкорлик қилиш хоинликдир” деб, биринчи марта Салойни сотқинликда айблаган. Ўша йили Тбилисида Совет қўшинлари гуржи намойишчиларини ўққа тутиб, 9 кишини ўлдирганда, “Фирқа билетимни отганим бўлсин” дея шеър ёзган улуғ шоир ҳам шу киши.

Аммо, партия билетини отган эмас. Кейинчалик айнан Салой Мадаминовнинг ишини қилиб, Каримов командасига хизматга ўтган. Андижонда гуржилар эмас, ўзимизнинг юзлаб ватандошларимиз ўққа тутилганда сасини ҳам чиқармади.

Ўзбек маддоҳларининг кўпчилиги шу руҳдаги тарбияни Совет замонида олган, улар ўша замонда етиштириб бўлинган, улар факат “Компартия” сўзини “Каримовга” алмаштириб, эски фаолиятларини давом эттираётганларини ҳамма билади. Миллатимизнинг бу фожеасини тўхтатиш учун бундай сўз ўзгартириб, маддоҳликни давом эттираётган “ижодкор”лардан халос бўлишимиз керак.

Мана, масалан, Каримовнинг маддоҳларидан бири бўлган исмат Исмат Хушевни олайлик. У уялмасдан, “янглишган эканман, Каримовни 10 йил доҳийим дня этагидан тутган эдим, ҳозир билиб қолдимки, асл “доҳийим” Салой Мадаминов бўлиши керак” дея очиқча бонг урмоқда. Яна қаерда урмоқда денг? Бу маънавиятсиларга қарши курашиши керак бўлган “Озодлик” радиосининг ўзбекча программаларида. Бунинг яна бир сабаби, советчасига маддоҳ руҳида тарбияланган “ижодкор”лар бу радиони тўлатиб олганида эмасмикан?

Майли, Исматвой ҳам даражаси бўйича “ўрта синф” маддоҳлардан. Яқин кунларда “доҳийсини” яна алмаштиришини эълон қилишини ҳам биламиз. Аммо, ёшлари ҳам ундан қолишмайди.Ўзини “қочқинликдаги ижодкорлар” дея ҳаммага тиқиштиришга жон жаҳди билан уринётган “ёшлар” Юсуф Расул, Тўлқин Қораев, Қудрат Бобожонов кабиларга нима дейсиз? Ўзбекистондаги маддоҳ ижодкоралр Совет замонидаги “Компартия, Брежнев” каби сўзларни “Каримов”га алмаштириб эски санъатларини давом эттирсалар, “қочқинликдаги” маддоҳлар уларни “Салой Мадаминов”га алмаштирдилар халос. Тубанлик ва сотқинлик эса, эски шаклда давом этмоқда. Бу уч “ижодкор” “Бирлик” фаоли Ҳайитбой Қўзиевни рус сайтига қандай сотганлари хусусида яқинда ҳабар бергандик.

Оллоҳга шукрлар бўлсинки, ўзбек “ижодкарлари" “Бирлик”нинг сайтларига етиб келолмаяптилар. Улар келса, “Салой Мадаминов” сўзлари “Абдураҳим Пўлат”га алмаштирилади ва ҳамма нарса эски йўлига тушиб олади.

Ҳозир иқтисодий қашшоқликка тушган оддий ўзбеклар “бунақа мустақилликнинг нима кераги бор эди” демоқдалар. Иқтисодий маънода, албатта. “Ижодкорларимиз” шу йўналишда давом этаберсалр, оддий ўзбекларнинг саволлари ҳамма соҳаларга оид бўлиб қолган бўларди.

“Бирлик” ўзбек тилини давлат тили қилди, Ўзбекистонни мустақилликка олиб келди. Ҳали у халқимиз учун кўп ишлар қилади. Маадоҳликнинг илдизини қирқиш ҳам унинг вазифаси бўлиб кўринмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону