13 July 2006
03:00 - 22:00 - Ўш шахридаги йўқолиб қолаётган диндорлар қаторига мухолифатчи ҳам қўшилди - Икки диндор устидан суд жараёни бошланди
22:00 - Ўш шахридаги йўқолиб қолаётган диндорлар қаторига мухолифатчи ҳам қўшилди

4 июль 2006 йил кунидан бошлаб Андижонлик қочоқ, собиқ бирликчи, "Эрк" партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси, "Эзгулик"нинг Андижон туман бўлими собиқ раиси Исроил Холдаров йўқолиб қолган. У вақтинчалик турган Ўшдаги уйида йўқ. Унинг дўстлари маҳаллий органларга, БМТнинг Қочоқлар комиссарлигига мурожаат қилдилар. Ҳозирча бирон натижа олинмади.

Бу воқеадан аввалроқ Андижонлик к нафар диндор қочоқ йўқолиб қолганди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилардан уларнинг исмлари қуйидагилар эканлигини билдик:

Расулов Алишер, 1972, Андижон, "Боғишамол" массиви
Собитов Рустам Равилович , Андижон вилояти
Каюмов Мухаммад Вали, 1976, Андижон вилояти, "Боғишамол" массиви
Комилов Турсун, Андижон вилояти, "Боғишамол" массиви
Содиков Баходир, 1967, Андижон вилояти

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бу 5 кишини Ўзбекистонга тутиб бериш учун Ўш вилояти ташкилий жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг бошлиғи Шокир Зуннунов 1000 АҚШ доллари миқдорда пул олган. Бу 5 киши 22 апрель билан 23 майнинг орасида Ўзбекистонга берилган.

Икки диндор устидан суд жараёни бошланди

Ўзбекистон Олий суди матбуот воизининг ахборот воситаларига билдиришича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида диний экстремизм ва фундаментализмни тарғиб қилган икки юртдошимиз устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Асли андижонлик бўлган Отабек Мадумаров ҳамда фарғоналик Асадулла Йигиталиевлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси иккала қисми "Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган матриалларни тайёрлаш ва тарқатиш" ҳамда "Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш"да айбланмоқда. Шунингдек, йигитларга дастлабки терговда ЖКнинг 247-моддаси (Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан ҳам айблов эълон қилган.

Дастлабки тергов матриалларига кўра, айбланувчилар пойтахт туманларидан бирида норасмий тарғибот маркази очиб, атрофдагиларни экстремистик ғояларга ўргата бошлашган. Ижарага олинган квартирада турли диний адабиётларни тўплаш йўли билан фаолият доирасини кенгайтириб боришган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону