20 November 2010
04:31 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Ниязметовлар балосидан қутқаринг!”
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Болалар сил касалликлари" санаторияси раҳбари Норинбой Ниязметовнинг ноқонуний ишлари ҳақидаги шу манзилда яшовчи фуқароларнинг Бўстонлиқ туман ҳокимига ёзган шикоятларида қайд этилган салбий ишлар узоқ вақтлардан ҳал этилмаётган нафақат туман аҳолиси, она табиатимиз учун бағоят хатарлик эканлигини шу жойда яшовчи бутун эл билади!

Н.У.Ниязметов жавобгарликдан қутулиш учун текширувчиларни қўлга олиб, жиноий қилмишларини ёпишга эришгач., шикоятчиларни туҳматчига чиқариш учун турли бўҳтонлар уюштирсада, туман ҳокими Б.Султоновнинг биринчи нусхаси кимга йўлланганлиги номаълум., 2010 йилдаги 1227/1- 3-сонли жавоби мазмунан таҳлил этилса, текширув юзаки ўтказилганлигини тасдиқланади. Яъни:

1. 1958 йилда ташкил этилган "Болалар сил касалликлари" санаторияси умумий майдони Н.Ниязметов директор бўлгунга қадар қанча эди, ҳозир қанчага камайганлигини ўлчаш кифоя.;

2. Ахлат тозаловчи мослама ишлаётгани, "туберклёз" микроблари зарарсизлантирилганига ишончи комил бўлса, вилоят экология экспертлари шу тозаланган сувни ичиб кўрсинлар.;

3. Н.Ниязметовнинг Ғазалкент шаҳрида 3 та икки қаватли уйи бор ва у ҳозир ҳам қад ростлаб турипти, у шу жойда тўй-маъракалар ўтказганлигини бутун эл билади.;

4. Н.Ниязметов санаторияга тегишли бир коттежни ўзининг, бошқасини куёвининг номига хусусийлаштириб олганлиги тўғрисида туман ҳокимияти давлат кадастри ташкилотида ҳужжатлар мавжуд;

5. Санатория ошхонаси қурилишига Молия вазирлиги 360 000 000 сўм маблағ ажратган. Лекин, ошхона асосан санатория хизматчилари меҳнати билан қурилгани, ҳар бир ходим ғайри-ихтиёрий тарзда 6-8 метрдан арматура олиб келгани, қурилишга ажратилган цементни Н.Ниязметов Сижжак қишлоғидаги отасининг уйи қурилишига ишлатгани, ошхона пойдеворига оддий тош ва лой ишлатилиб, томига санатория атрофидаги теракларни кесиб ишлатилгани ҳаммага маълум. Булар инкор этиб бўлмайдиган фактлар, уларни аниқлаш учун ошхона томи ва пойдеворини кўздан кечириш кифоя... Н.Ниязметовнинг қолган жиноятлари холис текширув пайтида маълум бўлади!

Н.Ниязметов бир пайтлар "Советская культура" газетасининг мухбири бўлган акаси Вильор Ниязметов ва Рафиқ Нишоновлар ҳомийлигида саноторияга бош врач бўлгач, ўзига хон, ўзига бек бўлиб узоқ йиллардан буён сил касал болаларга давлат томонидан ажратилган маблағлар, санатория ерлари, мол-мулкини талон тарож этиш эвазига жуда катта ноқонуний бойлик тўплаб, ҳеч кимни менсинмай қўйган. Яқинда, Н.Ниязметов санатория ходимларига: “Устимдан шикоят уюштирган бир қирғизни қаматдим, ким ёзса йўқ қиламан, қирғизлар ўзбекга душман бўлиб қолди, шундай провакация қиламанки, бу қирғизлар кўчиб қутулади”, деганини эшитиб ҳам дилим оғриди, ҳам фарзандларим тақдирини ўйлаб ваҳимага тушдим. Сил касал болалар ҳақини еб бойиган зўравон "нишоновчи" Н.Ниязметов одам-у, камбағал қирғизлар одам эмасми?! Аслида, Ўшдаги фожиалар ҳам ана шундай жиноий қилмишларини яширишдан манфаатдор, ҳаром бойлик эвазига қутурган провакоторлар туфайли содир бўлган!

Ниязметовнинг жиноий қилмишлари ҳақидаги мурожаатларимиз холис текширилмасдан натижасиз қолмоқда. Давлат маблағларини талон-тарож қилиш эвазига бойлик орттириб, врачлик қасамига хиёнат қилган, бизнинг шаънимиз, миллий ғуруримизни топтавчи бўҳтонлар тарқатаётган зўравон Н.Ниязметовнинг жиноий қилмишларини фош этишингизни сўрайман!

Женкул Сайназарова
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону