13 November 2010
03:11 - Фойдасиз эканлиги маълум бўлаётган G20 саммитида раислик Францияга ўтди
Бугун Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулда ўтказилган G20 саммити фойдасиз битди. Моҳияти билан турли бўлган 20 мамлакатнинг лидерлари бирон нарсага келишиши мумкин деган фикр хато эканлиги маълум бўлди. Бу саммитнинг ягона натижаси – энди унинг раиси Францияда бўлишидир. Демак, кейинги саммит Францияда ўтказилади.

Саммит ўтиб бораётган дақиқаларда дунё иқтисодининг кўрсатгичи деб ҳисобланадиган Dow Jones индекси соат сайтин тушиб боргани ҳам G20 мавҳум ташкилот эканлигин яна бир бор тасдиқлайди.

Демак, ҳамма умид АҚШда. Бу мамлакат ўз молиявий системасини, кейин иқтисодини ҳозирги кризисдан олиб чиқолса, бутун дунё бунинг меваларидан фойдаланиб яшайверади. Турли мамлаатларнинг, хусусан Ўзбекистоннинг, инқироздан чиқиш учун бир нарсалар қилаётгани ҳафидаги гаплар лофдан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону