13 November 2010
02:28 - Қозоғистонда бор-йўғи 457 минг ўзбек яшашига қозоқлар ҳам ишонмаса керак
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ Қозоғистоннинг Статистика агентлиги раиси Алихан Смаиловга асосланиб хабар беришича, ҳозир Қозоғистонда 10,458 млн қозоқ, 457 минг ўзбек ва 204,2 минг татар яшайди. Яқингача мамлакат аҳолисининг куўпчилигини ташкил қилган руслар қаёққадир ғойиб бўлган. Демак, расмий маълумотга кўра, мамлакат аҳолисининг 63,9 фоизи қозоқлар, 2,9 фоизи ўзбеклар, 1,3 фоизи татарлар. Қизиқ, у ҳолда, қолган тахминан 30 фоиз қозоғистонликлар кимлар?

Хабарда айтилишича, 2009 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири жанжал билан тамомланган, Статистика агентлигинининг ўша пайтдаги раҳбарлари аҳолини рўйхатга олиш учун ажратилган маблағларни еб кетишда айбланиб, жасзога тортилган.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Қозоғистон Статистик агентлигининг ҳозирги раҳбарияти ҳам ўша йўлда давом этмоқда. Ҳеч қандай аҳолини рўйхатдан олиш жараёни ўтказилмаган, Қозоғистон раҳбариятига ёқадиган маълумотлар эълон қилинган, холос.

Русларнинг ўтган аср бошларидаги статистик маълумотларига кўра, ҳозир Қозоғистон ҳудудида бўлган жанубий минтақаларда асосан ўзбеклар яшашган. Улар ҳеч қаерга кетган бўлиши мумкин эмас. Ҳозирги эълон қилинган статистик маълумотлар ёлғондир.

Ўзбекистон раҳбарияти ўзбек миллатининг тақдирига бефарқлик қўрсатаётгани, тўғрироғи, ўзбек миллатига нисбатан хоинлик қилаётганидан руҳланган Қозоғистон раҳбариятида ҳам, қирғизларга ўхшаб, ўзбекларни камситиш сиёсати олдинга чиқмаяптими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону