13 November 2010
14:06 - Ислом Каримнинг навбатдаги масхарабозлиги орқасида нима бор?
Кеча кутилмаганда Ўзбeкистoн Oлий Мaжлисининг Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaти қўшмa мaжлис ўтказди. Расмий хабарлардан маълум бўлишича, бу тадбирнинг асосий мақсади - Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг гўёки мамлакатимиз келажагини белгилайдиган нутқини тинглаш бўлган.

Ўзбекистон 21 асрда эмас, баъзи Африка ва Осиё қабилалари каби ҳали ҳам ўрта асрларда яшаётганини, яъни Интернет асрида ҳам ўз миллатини алдаш ҳаракатида бўлган президентимиз борлигини кўрсатувчи бу нутқнинг тўла матнини сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида ўқишингиз мумкин.

Бу нутқнинг диққатга сазовор бир неча нуқтаси бор:

1. Дунёнинг энг обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари тарафидан жаҳоннинг энг ёмон 10 диктатори рўйхатига киритилган Ўзбекистон президенти Ислом Карим мамлакатимизда демократия ривожланаётгани, энди бу ривожланишни чуқурлаштириш, қонунлар ва қонунчилик мутлақо ишламайдиган Ўзбекистонда қонунлар ва қонунчиликни ривожлантириш лозимлигини гапиради, бу хусусда таклифлар киритади. Яъни, у онгли равишда масхарабозлик билан шуғулланади.

2. Сўнги йилларда биринчи марта Ислом Карим ўзининг машҳур, аммо кулгили “Янги уй қурмасдан эскисини бузма!” шиорини, тўғрироғи, охирги 10-15 йиллик сиёсатининг стратегиясини тилга олмайди. Бу ҳарҳолда сиёсий банкротликнинг тан олинишидир.

3. Ўзбекистоннинг асосий муаммоси – юз минглаб ўзбекларнинг, балки, миллионлаб ўзбекларнинг чет элларда, асосан Россияда мардикорчилик қилиб оила тебратаётганлари тилга ҳам олинмайди.

4. Дунёнинг энг ёмон 10 диктатoридан бири бўлмиш Ислом Каримнинг асосан демократик ўзгаришларни тарғибот қилувчи нутқи орқасида нима бор? Демократ бўлиш мақсадими? Ўзбекистонни демократлаштиришми? Бўлиши мумкин эмас. Аммо, қандайдир мақсад бор...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону