29 June 2006
03:00 - 10:00 - Адлия вазиримиз Чжоу Юнкан билан учрашди - Уйғур эркпарвари Хитой режими қўлида
10:00 - Адлия вазиримиз Чжоу Юнкан билан учрашди

27 июнда Ўзбекистон Адлия вазири Бўритош Мустафоев Хитой Халқ Республикасининг Давлат кенгаши аъзоси Чжоу Юнкан билан учрашди. Учрашув чоғида иккала режимнинг айнан ҳуқуқий соҳасидаги ҳамкорлиги, фуқаровий ва жиноий йўналишда экстрадация масалалари ҳамда бошқа келишулар истикболи муҳокама нишонида бўлди. Мустафоев хитойлик ҳамкасбига хорижий нодавлат, нотижорат ташкилотлари ваколатхоналарини ёпиш борасидаги бой "тажриба"лари хусусида гапириб берди.

Уйғур эркпарвари Хитой режими қўлида

Мухбиримизнинг "Toronto Star" рўзномасида чоп этилган баёнот мазмунига таяниб билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати уйғур эркпавари, имом Ҳусайн Жалилни Хитой ҳукумати сўровига кўра экстрадация қилган. Бундан икки кун илгари бу ҳақда хабар топган унинг оиласи Комила Жалил оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиб, унинг ҳаёти хавф остида қолаётганини таъкидлади.

Канада ташқи ишлар маҳкамаси маълумотига кўра, Ҳусайн Жалил ҳозирда Хитой ҳукумати қўлида бўлиб, канадалик мулозимлар у билан учрашув ташкил қилишни талаб қилмоқда. Аммо терроризм ва яна бир қанча жиноятларда айбланаётган Ҳусайн Жалил такдири борасида Хитой ижобий қарорга келиши эҳтимолдан узоқ. Шу пайтга қадар бу ҳукумат ҳар қандай исёнчиларни Каримов ҳукумати мисоли аёвсиз жазолаб келган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону