30 June 2006
03:00 - 7:30 - Икки мударрисга нисбатан жиддий айблов илгари сурилмоқда - Режиссёрнинг фожиали ўлими тафтиш қилинмоқда
7:30 - Икки мударрисга нисбатан жиддий айблов илгари сурилмоқда

Ўзбек матбуотининг суюнчинамо хабарига кўра, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг тезкор ходимлари пойтахт вилоятининг Тошкент туманидаги бир ҳужрани фош қилдилар. Аксарият ўсмир ёшдаги болалар диний таълим олаётган бу ҳужра эгалари 20 ёшли Фарход Мўминов ҳамда 1976 йилда туғилган Шоакмал Носировлар экан. ИИВ маъмурларининг иддаосича, Шоакмал аввал ҳам судланган, айни пайтда эса қидирувда экан.

Республика ИИВ бошқарма бошлиғи Алишер Шариповнинг таъкидлашича, тинтув чоғида ҳужрадан 90 дан ортиқ диний-экстремистик адабиётлар, қўлланмалар топилган. Кучишлатар идора маъмури Фарход ва Шоакмални ёш болаларни террорчи этиб тарбиялаётганликда гумонлаяпти. Уларга нисбатан ЖКнинг 247-моддаси (Ўқотар курол, ўк-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда сақлаш) 2-қисми талаби билан жиноят иши қўзгатилган.

Режиссёрнинг фожиали ўлими тафтиш қилинмоқда

Шу йилнинг 25 июнида кинорежиссёр Искандар Аъзамов ўзининг Тошкент марказидаги квартирасида ваҳшийларча ўлдирилиб кетилганди. Афтидан босқинчилик жинояти қурбони бўлган Искандар Салимовнинг кўлидаги узуги ҳамда мобиль телефонигина олиб кетилган. Бу ҳақда ниҳоят шу жиноий иш юзасидан тафтиш бошлаган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси маълум қилди. Уларнинг маълумотларида режиссёрнинг сиртмоқ билан бўгилгани ва 11 жойидан пичоқлангани айтилади.

Россиянинг СТС кўнгилочар каналида постановкаси-тасвирчи бўлиб ишлаган Искандар Аъзамовв гарчанд ўзбек томошабинларига унчалик таниқли бўлмаса-да, шоу-бизнес оламида клипмейкерлик билан ном чиқарганди. У кейинги ойларда янги талқиндаги Хўжа Насриддин картинасини суратга олган ва томошабинлар эътиборига ҳавола этиб улгурмаганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону