28 June 2006
03:00 - 20:00 - Ниҳоят, “Эзгулик“ Марказий бошқаруви мажлиси бўлди - Каримов янги элчиларни қабул қилди 8:00 - Қаршида уяли телефон аппаратлари ишлаб чиқарилади - Режимбоши ўз маддохларига қутлов йўллади
20:00 - Ниҳоят, “Эзгулик“ Марказий бошқаруви мажлиси бўлди

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик“ жамияти - давлат рўйхатида қайд қилинган ташкилот. Шунга қарамай, сўнгги вақтларда маъмурлар унинг ўз низомида белгиланган тадбирларни амалга оширишига ҳар хил йўллар билан ҳалакит беришга уриниб келмоқдалар. Жумладан, “Эзгулик“ Марказий бошқарувининг шу йил 9 июнида ўтказилиши мўлжалланган мажлиси бошқарувнинг вилоятлардаги аъзолари Тошкентга келишига тўсқинлик яратилгани учун бошқа кунга қолдирилган эди.

Жамият бошқарувининг мажлиси ниҳоят бугун, 28 июнда “Эзгулик“ идорасида бўлди. Бу гал ҳам бошқарувнинг айрим аъзолари мажлисга кела олишмади, лекин кворум бўлди. Кун тартибидаги асосий масала ташкилотнинг ўтган 4 ойлик фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитиш эди. “Эзгулик“ раиси Васила Иноятова ва жамиятнинг минтақавий бўлимлари раҳбарлари ахборот беришди.

Ахборотдан ўтган давр ичида “Эзгулик“ жамияти фаоллари инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва уни мониторинг қилиш бўйича анча ишлар қилишгани маълум бўлди. Масалан, рус тилида “2005 йили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти“ (“Ситуация по правам человека в Узбекистане за 2005 г.“) ва “13–14 майдаги Андижон вокеаларининг бир йиллигига бағишланган маъруза“ (“Доклад, посвященный годовщине Андижанских событий 13–14 мая“) номли китоблар нашр эттирилди. Жамиятга ёшларни жалб этиш, хусусан Ёш “эзгулик“чилар клубини таъсис этиш ишлари фаол бормокда. Хуллас, “Эзгулик“ жамияти Ўзбекистоннинг ичкарисида ҳам, ташкарисида ҳам эътироф этилган ташкилотга айланди.

“Эзгулик“чилар ўз мажлисларида ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамият фаолларига ўтказаётган тазйиқларига ҳам тўхталдилар. Масалан, Наманган вилоятининг Поп туманидан Араббой Қодиров, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан Мамаражаб Назаров ва бошқалар қамоққа ташланганликлари таассуф билан эсланди. Марказий бошқарув аъзоси бўлиб, лекин эндиликда Ўзбекистонни тарк этганларни бошқарув аъзолигидан чиқариш ва жамият ишига бармоқ ортидан қараб, Бошқарув мажлисида узрсиз сабаблар билан қатнашмайдиганларга нисбатан маъмурий чора кўриш ҳақида қарор қабул қилинди.

Каримов янги элчиларни қабул қилди

Бугун Тошкентда, Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистонга янги тайинланган элчилар - Мисрдан Нодия Иброҳим Каттовий, Жазоирдан Муҳаммад Беррах, Фаластиндан Ассат Муҳим ал-Ассат ва Қозоғистондан Асқар Мирзааҳмедов президент Каримовга ўз ишонч ёрликларини топширдилар. Маросимда, одатдагидек, тантанали равишда нутқлар айтилди.

8:00 - Қаршида уяли телефон аппаратлари ишлаб чиқарилади

Уяли телефон алоқаси васвасасига тушган ўзбекистонликлар яқин келажакда ўз миллий махсулотларидан фойдалана бошлайдилар, дейди мухбиримиз. Маълум бўлишича, Қарши шахрида хусусий тадбиркор Ғофир Амиров бу борада Хитойнинг бир компанияси билан шерикликда қўшма корхона ташкил этган. ZTE (ILK) Limited" (Хитой) деб аталувчи бу масъулияти чекланган жамият тадбиркорга уяли телефонларни йиғиш цехини қуриб берди.

Нафақат мамлакат бозорини ишғол этиш, балки хорижга ҳам мобил гўшакларни экспорт қилишни режалаштираётган бу корхонани эҳтиёт қисмлар билан Хитой фирмалари таъминлар экан. Агар тадбиркор режаларини амалга ошира олса, мобил алоқасига талаб ҳаддан зиёд юқори бўлган Ўзбекистонда унинг ошиғи олчи бўлади.

Режимбоши ўз маддохларига қутлов йўллади

Кеча, 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент Ислом Каримов ўзбекистонлик матбуотчиларга табрик йўллади. Пойтахтдаги Миллий театр биносида Президентнинг Давлат маслахатчиси Х. Султонов етказган бу табрик байрам тадбири қатнашчиларини тўлқинлантириб юборди. Аксарияти юқори мартабали маддоҳлар бўлган меҳмонлар сийқа гаплардан иборат қутловни узоқ олқишлар билан қарши олдилар.

Пойтахтдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғида эса оддий қаламкашлар учун ташкил этилган байрам тадбирида навбатчи санъаткорларнинг бир-икки куй-қўшиқлари янгради. Журналистларнинг болалари истирохат боғида бепул тарқатилган чипталар билан турли аттракционларда учдилар

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону