18 June 2006
03:00 - 18:00 - Умуммухолифат Қурултойи чақирилмоқда
18:00 - Умуммухолифат Қурултойи чақирилмоқда

17 июн куни пойтахт Вашингтон яқинидаги Фаирфакс шаҳрида Ўзбек демократик кучларининг вакиллари навбатдаги учрашувни ўтказдилар.

2007 йил сайлови ва унда мухолифатнинг ягона номзод билан қатнашиш масаласида бир неча бор учрашув ва маслаҳатлашувлардан кейин фаоллар шу йилнинг ичида умуммухолифатнинг қурултойини чақириш масаласини қарорга боғладилар.

Бундай қарорга келиш учун бир қатор демократик ташкилот, ҳаракат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, мухолифатнинг таниқли намоёндaларининг кейинги пайтда сайловда битта номзод билан қатнашиш борасидаги мурожаатлари асос қилиб олинди.

Айни масалани ёқлаб чиққан ва 2007 йилги сайловларда қатнашиш имкониятини бой бермаслик тарафдори бўлган Демократик Ўзбекистон конгресси раиси Жаҳонгир Маматов, “Озод деҳқонлар” партиясининг етакчиси Муҳаммад Бобир Маликов, Бирлик Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов ҳамда бошқа партиялар, гуруҳлардан келган фаоллар ҳам қурултойни тезроқ ўтказиш масаласида ҳамфикр эканликларини айтдилар.

Учрашувда сўз олган фаоллар Турсунпўлaт Назаров, Ҳамза Эргашев, Зокир Алиев, Илҳом Исоқов, Жамшид Очилов, Икром Абдукаримов ва бошқалар Ўзбекистоннинг келажаги учун бефарқ бўлмаган барча партия, ҳаракат ҳамда гуруҳларни мазкур қурултойнинг ташкилий ишларида қатнашиш, бу борада таклифлар киритиш ҳамда четда турмасликка даъват этдилар.//www.uzbekcongress.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону