17 June 2006
03:00 - 20:00 - Ёдгор Турлибеков ҳибсга олинди 3:00 - Хьюман Райтс Вотч Қирғизистонга: Қочқинларини Ўзбекистонга қайтарма
20:00 - Ёдгор Турлибеков ҳибсга олинди

Кеча, 16 июнда Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибеков ҳибсга олинди. Қарши шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тўрт нафар тезкор вакили томонидан шаҳар прокурори Акром Очилов санкцияси асосида ИИБтергов изоляторига олиб келинган. Кекса ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланмоқда. Бу ҳақдаги хабарни ИИБнинг навбатчилик қисми тасдиқлади.

Маълум бўлишича, бундан бир-икки кун муқаддам Ёдгор ака ўзи томонидан Президент шахси ва авторитар режим кирдикорлари ҳақидаги мақоласини Қаршидаги деҳқон бозори, буюм бозорида кўлма-кўл тарқатган. Бу ҳақда маҳаллий участка нозирлари ИИБ маъмуриятига хабар қилиб, ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олишни сўрашган. Тинтув вақтида Ёдгор аканинг компьютери, мақола ва бошқа қоғозлари ҳуқуқбузарлик воситаси сифатида мусодара этилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бошкармаси терговчиси Тўлкин Ёрматовга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси илгари ҳам худди шундай хатти-ҳаракатлари эвазига маъмурий тартибда огоҳлантиришлар олган. Ҳатто бир неча суткалик қамоқ жазолари билан жазоланиб, бу муддатларни ўтаб чиққан. Айрим оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқ ҳимоячисини 30 нафар қуролланган миршаблар иштирокида ҳибсга олганлик ҳақидаги хабари асосли эмас.

Тошкентлтк мухбиримиз Ёдгор аканинг уйига телефон қилиб боғланолмади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси Толиб Ёқубов эса шу пайтга қадар жамиятнинг етти нафар аъзоси жиноий жавобгарликка тортилгани, бу ҳолатнинг ортида муайян мақсадлар ётганини таъкидлайди. "Эзгулик" жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Зулфиқор Мирза ўз ҳамкасбини озод қилишга эришиш учун ҳаракатлар бошлаганини маълум қилди.

3:00 - Хьюман Райтс Вотч Қирғизистонга: Қочқинларини Ўзбекистонга қайтарма

Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот тарафидан кеча тарқатилган баёнотиниг маъноси шундай: Қирғизистон ҳукумати 4 нафар ўзбек қочқинини Ўзбекистон ҳукуматининг қўлига топширмаслиги керак. Чунки бошқача фикрловчиларга нисбатан қаттиққўллик сиёсати ўтказиш ва қамалганларни даҳшатли қийноқларга солиш билан танилган бу мамлакатнинг ҳукумати бу қочқинларга ҳам шундай муомалада бўлишига шубҳа йўқ.

Маълумки, 2005 йилнинг 9 июнидан бери Қирғизистон қамоқхонасида сақланаётган 4 киши - Жаҳонгир Мақсудов, Расул Пирматов, Одилжон Раҳимов ва Ёқуб Тошбоев – Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга қочиб келган 400 дан ортиқ ўзбекнинг ичида бўлишган, аммо Ўзбекистон ҳукуматининг экстрадиция талаби билан ушланишган. БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссарлиги уларга қочоқ мақоми беришига қарамасдан, Қирғизистон Олий суди Қирғизистон Миграция бошқармасининг уларга қочоқ мақоми бермаслик хусусидаги қарорини шу йил 13 июнда тасдиқлаган.

Хьюман Райтс Вотчнинг баёнотида айтилишича, бу ташкилот Қирғизистон президенти Бақиевга ҳам мурожаат қилиб, халқаро нормаларни бузмасликка ва ўзбек қочқинларини юртига қайтармасликка чақирган. Ўзбек ҳукуматининг уларни қийноқларга солмаслик ҳақидаги ваъдасига учмаслик керак, дейилади баёнотда, чунки бу ҳукумат ҳеч қачон ўз сўзида турмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону