13 October 2010
19:23 - Москвалик қароқчилар ичида ўзбек ҳам бор
Москва минтақалараро тергов бошқармаси тарқатган хабарда айтилишича, сўнгги йилларда электричка ва Москва вокзалларида қароқчилик билан шуғулланиб келган гуруҳ устидан тергов ишлари тугатилди.

17 кишининг ўлими, 15 кишининг оғир жароҳат туфайли инвалидга айланишига сабаб бўлган қароқчилар гуруҳи уч кишидан иборат бўлиб, уларнинг иккитаси владивостоклик ва саратовлик руслар Алексей Витковский ва Илья Трубанов, учинчиси – 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шуҳрат Жўраев экан.

Уччала жиноятчи ҳам айбларини тан олишмаган, тергов давомида кўрсатма беришдан бош тортишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону