13 October 2010
20:32 -
Тошкентда Халқаро Ўзбек Пахта Кўргазмаси иш бошлади

Ўзбекистон жаҳонда пахта ишлаб чиқариш бўйича олтинчи, экспорт қилиш бўйича учинчи ўриндаги мамлакат сифатида ярмакада мингдан ортиқ пахта толаси турларини намойиш қилиши айтилади, аммо шу толалардан қилинган қандай маҳсулотлар кўрсатилиши айтилмайди.
“Ўзэкспомарказ”да бўлаётан кўргазма доирасида Ўзбекистон 600 минг тонна пахта толасини сотишга чиқарган.
Шу муносабат билан Ислом Каримга маслаҳат бериш жоиздир. У Ўбекистоннинг ўзида пахтадан тайёр маҳсулотлар чиқариш стратегияси бўйича ташаббуслар билан чиқса, ўзбек халқи учун фойдалироқ бўларди. 600 минг тонна толани Ўзбекистонда газлама ва тайёр маҳсулот ҳолига олиб келадиган саноат яратилса, бу саноат атрофидаги инфраструктурани ҳам қўшганда, миллионлаб янги иш ерлари яратиш, ўзбекларнинг Россияга мардикорлик учун кетиш даражасини кескин камайтириш мумкин бўларди.
Албатта, бунинг учун тезроқ бозор механизмларига ўтиш, бизнесснинг мотори бўлган банкачилик йўлида Ислом уламолари тарафидан яратилиб, Ўзбекистон ҳукумати тарафидан мустаҳкамланаётган сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, чет эллик инвесторларни жалб этиш учун демократияга йўл очиш лозим.