06 October 2010
05:50 -
Олтин нархи ортишда рекорд урди
Олтин нархлари ҳақидаги 2008 йил 9 сентябрдаги хабаримизда, тахминан ярим йил ичида олтиннинг нархи 1000 доллардан (бир унцияси) 800 долларга тушгани, инфляцияни ҳам ҳисобга олсак, бу нарх ўтган асрнинг 80-чи йилларидаги энг паст нархга тенг бўлганини билдиргандик. Лекин кейинчалик олтиннинг нархи ортиб борди ва 2010 йил 13 майда $1,181.10 га тенг бўлди.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун олтиннинг 1 унцияси дунё бозорларида $1,341.20 бўлибди.
Олтин ишлаб чиқариш бўйича олдинги сафларда борадиган Ўзбекистон учун яхши янгилик. Аммо, ҳамма нарсани ўз халқидан бекитиб келадиган ҳукумат олтин нархи ҳақида ҳам оғзига толқон солган. Чунки, бундай хабарни ўқиган ёки эшитган ҳар одамда, "олтиндан олинган фойда қаерга кетаяпти" деган савол туғилиши мумкин-да.