06 October 2010
18:03 - Қўқонда даҳшат: шаҳар ҳокимлигининг ходими Муҳаммаджон Имомалиев ва унинг оиласи чавақлаб кетилди

Кеча тунда Қўқон шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармаси масъул ходими Муҳаммаджон Имомалиев, унинг рафиқаси ҳамда икки ўғли ўз хонадонида чавақлаб кетилди. Қўқонни ларзага келтирган бу мудҳиш қотиллик сабаблари номаълум. Шаҳарда МХХ, прокуратура ва ИИБ органлари тезкор ходимлари иштирокида махсус тергов гуруҳи тузилиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Айрим қўқонликлар фикрича, қотиллик босқинчилик важидан уюштирилган бўлиши мумкин.

Муҳаммаджон Имомалиевнинг бир ўғли маҳаллий банк ходими, икинчиси эса АҚШда ишлаб, вақтинчалик ота уйига меҳмонликка келган шахслар эди. Хонадонга бугун маҳаллий вақт билан 16.30 да жаноза чақирилган.

 

Бевақт нобуд бўлганларнинг барчасини Аллоҳ раҳматига олсин!

Мавзу тафсилотлари кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону