30 May 2006
03:00 - 18:00 - Марказий Сайлов Комиссияси кеча кундуз демай “ишламоқда”
18:00 - Марказий Сайлов Комиссияси кеча кундуз демай “ишламоқда”

Асосой функцияси масхарабозлик бўлган МСКнинг расмий сайтида мамлакатимиз Конституциясининг эски матни тургани устидан кулганимиздан кейин, улар дарҳол сайтнинг ўзбекча саҳифасини ёпиб қўйишган эди. Кечаги танқидимиздан кейин эса, ўзбекча саҳифа очилди, аммо Қонунлар бўлими, Конституция ҳам шу бўлимда жойлашган, бўш саҳифадан иборат.

Маълумки, агар Конституциянинг матни тайёр бўлса, уни сайтга қўйиш бин неча дақиқалик иш. Демак, матннинг ўзи йўқ.

МСКнинг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, сайтда айтилишича юридик фанлари номзоди экан, аввал, Ўзбекистон Конституция Судининг раиси лавозимида ҳам ишлаган. Қилаётган иши эса сайтидан ҳам кўриниб турибди. Шундай одамлар бошчилигида ўтказиладиган сайловлар қандай бўлиши мукинлигини тахмин қилишга ҳам ҳожат йўқ. Аввалги сайловлардан биламизки, улар сайловларни ҳам масхарабозлик шаклида ўтказишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону