31 May 2006
03:00 -
21:00 - Хорижга бориб, ўзбек буйрагини сотмоқда
- Андижон - Москва: тўғридан-тўғри авиарейс
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (31 май, сешанба маълумоти)
20:00 - Ўзбекистондаги Президент сайловлари олдидан бирлашайлик!(Жиззахда
21:00 - Хорижга бориб, ўзбек буйрагини сотмоқда
Пул топиб келиш илинжида Ўзбекистондан чиқиб, чет элларда ишлаётган ватандошларимиз -гастарбайтерлар сони, мутахассисларнинг норасмий ҳисоб-китобларига кўра, 1 млн.га яқин деб чамаланмоқда. Ўзга юртларда уларга бериладиган иш, албатта, “паст“, оғир ёки қалтис иш бўлади. Шунинг учун ҳалок бўлаётганлар ҳам озмунча эмас.
Сўнгги вақтларда ўзбекистонлик гастарбайтерлар тақдири ва муаммоси “Hurriyat“, “Тurkiston“ каби газеталарда нисбатан очиқ мавзуга айланди. Лекин газеталар иллатни республикадаги оғир ижтимоий-иқтисодий тузумдан излаш ўрнига, барча айбни гастарбайтерларнинг ўзига тақайди: гўё улар “тўқликка шўхлик“ қиладилар, ҳамёнларини қаппайтиришнигина ўйлайдилар ва х.к.
“Hurriyat“ газетаси бугунги (31 май) сонида шу мавзуга қайтиб, нохуш бир “янгилик“ни - хорижда ўзбек гастарбайтерлари нафақат меҳнатларини, балки трансплантация мақсадида буйрак ва бошқа ички аъзоларини ҳам сотаётганликларини айтиб қўйди. “Баъзилар.., - деб ёзади газета, - ички аъзоларини ҳам пуллаб келаётгани сир эмас. Замонавий технологиялар билан операцияни ўтказган жарроҳлар пайтдан фойдаланиб, бир эмас, икки-уч аъзоларини олишга уринадилар. Оқибатда, чет элдан келишлари билан қават-қават уй кураётган, қўша-қўша машина олаётган ҳамюртларимизга янги уйида оёқ узатиб, дам олиш насиб этмай қолаяпти.“
Буларнинг асл сабабчиси Каримов ҳукуматининг хато иқтисодий сиёсати эканлиги, табиий, “Hurriyat“ тарафидан тилга олинмайди.
Андижон - Москва: тўғридан-тўғри авиарейс
Россиянинг “Московия“ авиакомпанияси Андижон билан Москва шахарлари ўртасида бевосита ва мунтазам авиарейс очмоқда. Шу хабарни берган ЎзАга кўра, хаво қатновида мазкур компаниянинг Ту-154 М самолётлари хизмат кўрсатади. Андижон шаҳридан биринчи самолёт 5 июнда Россия томон парвоз қилади.
Бир йил муқаддам ана шундай авиарейс “Московия“ компанияси томонидан Наманган билан Москва ўртасида ташкил қилинган эди.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (31 май, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1221,86 сўм; 1 EВРО = 1557,02 сўм; 1 рубль = 45,20 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1227 сўм ва харид қилишда 1230 сўм; 1 EВРO = сотишда 1558 сўм ва харид қилишда 1578 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2273 сўм ва харид қилишда 2303 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1270 сўм.
20:00 - Ўзбекистондаги Президент сайловлари олдидан бирлашайлик!
Ўзбекистон мухолифатининг бутун дунёдаги намоёндаларига Жиззахдан
МУРОЖААТ
Ўзбекистон «Президент сайлови» деб номланган катта сиёсий жараёнга тобора яқинлашмоқда. Маълумки, амалдаги ҳокимият ўзига мухолиф булган кучларнинг бу муҳим тадбирда қатнашишини хоҳламайди ва бунинг учун кўплаб чоралар кўрмоқда.
Ўзбекистон хукумати шу пайтгача мухолифатчиларни тан олмаган. Уларнинг сиёсий фаоллиги ўзлари учун қанчалик қимматга тушишини сезган ҳокимият эгалари бир пайтлар мухолифларини мамлакатдан қувғин этган, ҳайдаб чикарган эди.
Энди эса, навбатдаги сайлов олдидан мамлакат ичидаги мухолифатчилар сохта айбловлар билан қамалмоқда, калтакланмоқда ва яшаётган жойларидан бадарға қилинмоқда.
Биз Жиззахлик мухолифатчилар, Ўзбекистон тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимизга, у Америкадами, ёки Европадами, бир чақириқ билан мурожаат қиламиз: Ўзбекистондаги Президент сайловлари олдидан – бирлашайлик!
Адолатсизликлар туфайли қамоқхоналарда азоб чекаётган юртдошларимиз хаққи,
Таълим олиш ўрнига, далада пахта тераётган ёшларимиз ҳаққи,
Қамқонликдан азоб чекаётган хотин-кизларимиз ҳаққи,
Етишмовчилик ва чорасизликдан ўз жонларига қасд қилаётган ватандошларимиз ҳаққи,
Ўзга юртларда мардикор бўлиб сарсон – саргардон юрган миллионлаб ўзбеклар ҳаққи,
БИРЛАШАЙЛИК!
Ҳозир бир - биримиз билан аразлашадиган, тумтайишадиган вақт эмас! Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги ҳал бўлаётган бир пайтда, гина-кудратларни унутайлик! Президент сайлови кунларида ҳар биримиз ўзимизнинг қатъий сўзимизни айтайлик!
Вақт кутиб турмайди! Яқинлашиб келаётган сайлов олдидан амалга оширадиган ишлар эса, жуда кўп. Навбатдаги Президент сайлови олдидан, умуммухолифат кучларнинг вакиллари албатта учрашишлари керак. Бу учрашувда мамлакат ичидан бир муносиб номзод кўрсатиб, уни мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида фикрлашиб олишлари шарт деб ҳисоблаймиз. Мамлакат ичидан бир номзод кўрсатишга рози бўлиш нафақат мухолифатнинг бирлашувига йўл очади, балки орзу қилинган истиқболнинг йўлига чиқишимизни ҳам бошлаб беради. Бу имкониятни бой бермайлик!
Биз, Жиззахлик мухолифатчилар, шунингдек, мамлакат ичидаги мухолифат кучлариниг тарқоқлигидан ташвишда эканлигимизни ва агар улар бирлашмасалар, демократик ислоҳотларни амалга ошириб бўлмаслигини билдирамиз.
Ўзбекистон ташқарисидаги мухолифатчилар! Ватан тақдири йўлида, ораларингиздаги низоларни тўхтатинг! Акс ҳолда, имконият бой берилса, тарих сизни ҳам, бизни ҳам кечирмайди!
Ушбу мурожаатимизга қўшилганлардан уни имзолаб бошқаларга ҳам тарқатишлари ва уни сайтларда эълон қилишларини сўраймиз. Бу эса бизнинг тарих олдида юзимиз оқ бўладими ёки қора бўлиб қоладими, кўрсатадиган кўзгу бўлади.
Бахтиёр Хамраев – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах вилоят бўлими раиси;
Ўктам Пардаев – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Жиззах вилоят бўлими раиси;
Зиёдулла Раззоқов – Шахс Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти Жиззах вилоят бўлими раиси;
Улуғбек Ҳайдаров – Мустақил журналист;
Мамаражаб Назаров – Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти “Ўзбекистон Секцияси” аъзоси;
Мамир Азимов – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах туман бўлими раиси;
Жамшид Каримов – Мустақил журналист.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекистондаги демократик дунё қарашли кишиларнинг фожеаси бу, аслида олижаноб, Мурожаатда ҳам , минг афсуски, кўриниб турибди. Фожеа шундан иборатки, ҳар бир одам ёки гуруҳ ҳамма нарса ўзидан ёки биздан бошланади деб уйлайди. Улардан олдин айтилган гап ва қилинган қадамларни кўрмайди ҳам. Шу сабабли ҳамма нарса парокандаликка учрайберади.
Ваҳоланки, сайлов ҳақидаги биринчи мурожаатни “Бирлик” Партияси раиси ҳам журналимизда, ҳам “Озодлик” радиосида қилиб бўлди. Жиззаxликлар учун улар йўқ каби. Қашқадарё “Давра кенгаши” ўз мурожаатини эълон қилиб бўлди. Жиззаxликлар учун у йўқ каби. “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ўз чақириғини “Немис тўлқини” радиосида айтиб бўлди. Жиззахликлар учун бу ҳам йўқдек. “Эрк” партиясининг 53-54-чилар гуруҳи ўз номзодини кўрсатиб бўлди. Жиззахликлар учун бу ҳам йўқдек.
Фикримизча, бугун бирон таклиф билан чиқадиган одамлар, аввалги чақириқлар хато бўлса, бу хато сабабли юзага келган вазиятдан конструктив чиқиш йўлларини кўрсатсалар яхши бўларди. Жиззаликлар бўлиб ўтган воқеаларни кўрмаган каби мурожаат чиқарибдиларми, эртага бошқа вилоятда бошқа бир гуруҳ яна ҳеч нарса бўлмагандек бошқа таклиф билан чиқади, натижада ҳамма чақириқлар пуч бўлиб қолаверади. Минг афсуски.
8:00 - Ҳокимият ва “Эрк”нинг фракциясидаги нодонлардан жиддийлик кутиш қийин
Хабарларимизда Марказий Сайлов Комиссияси расмий сайтининг ўзбекча саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир неча йил аввалги эски варианти тургани, унда “ч” харфи ўрнига ҳам саводсизларча “ш” харфи ишлатилагани, хабаримиздан кейин эса сайтнинг ўзбекча саҳифаси Интернет тармоғидан узиб қўйилганини билдигандик. Бугун эрталаб бу саҳифа тармоққа уланса ҳам, унда қонунлар бўлими бўш эди.
Мухбирларимиз Марказий Сайлов Комиссияси билан боғланиб, мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ сўрашди. Телефонда ўзини комиссия матбуот хизмати вакили деб таништирган Низомиддин айни сўроқ юзасидан ортикча изоҳ бермади ва Бош қомусимиз таржимаси жиддий таржима, таҳрирдан кейин Ўзбекистон нашриёти томонидан чоп этилганини айтди. Гапларини ахборот сифатида қабул қилмасликни сўраган МСК мулозими сайтдаги вариант айнан шу нашрнинг нусҳаси эканини таъкидлаб, бу борада мантиқсизлик қидириш жўясиз эканини билдирди. Сайт маъмури (администратор) Ф. Тешаевга кўра, саҳифа ҳеч қачон тармоқдан узиб қўйилмаган. "Ҳаракат"нинг бу борадаги хабари бўхтондир.
Ваҳоланки, МСК сайтида Конституциянинг 117 моддаси рус ва ўзбек саҳифаларида бир биридан тамомийла фарқли эканлигини www.elections.uz сайтидан олинган кўчирмалар билан кўрсатиб бергандик.
Шу дақиқаларда МСК сайтининг ходимлари Конституция матнинг янги вариантини апил тапил сайтга қўйдилар. Бу иш ўта шошилинч қилинганини шундан кўриш мумкинки, русча саҳифадан фарқли ўлароқ, ўзбекча саҳифада матн форматлаштирилмаган, бўлим ва бобларнинг номи алоҳида қилиб саҳифа марказига жойлаштирилмаган, абзацлар бир биридан ажратилмаган.
Танқидимиздан аввал МСК сайтининг Қонунлар бўлимида Конституцяидан ташқари бир қатор сайловларга оид қонунлар матни ҳам бор эди. Уларни ҳали тузатиб улгуришмаган шекилли, ўзбек сайтидан олиб қўйишган. Умид қиламизки, МСКнинг бу иш бўйича мутасаддилари мавжуд масхарабозликка тезроқ чек қўйиб, давлат тили бўлмиш ўзбек тилидаги саҳифаларини тузатиб қўядилар.
Ёзувларимизда Марказий Сайлов Комиссиясининг масхарабозлигидан қолишмайдиган "Эрк"нинг 53-54-чилар гуруҳи саводсизлиги борасида ҳам сўз борганди. Унда мавжуд тартиб-қоидаларга кўра, Президентликка номзод кўрсатиш учун сиёсий партияларнинг энг юқори органлари ваколатли эканликларини "Эрк"чиларга эслатиб, уларнинг бу борадаги Марказий Кенгаши қарорини ҳажвга олгандик.
Аммо ҳозирда маълум бўлишича, ана шу Марказий Кенгаш пленумининг ўзи ҳам ўтказилмаган, Салой Мадаминов номзодини Отаназар Ориповнинг ўзи кўрсатиб кўя қолган экан.
Гуруҳнинг Марказий Кенгаши аъзоси Гавҳар Орипова пленум ҳақида Бош котиб Ориповдан эмас, мухбиримиздан эшитиб, сафдошларидан хафа бўлганини яширмади. Яна бир Марказий Кенгаш аъзоси Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича, у Марказий Кенгаш пленум ўтказган кунларда Наманган ва Сурхондарё вилоятларида сафарда бўлган. Марказий Кенгашнинг яна бир фаоли Дилором Исоқова эса бетоблиги туфайли пленумдан бехабар қолганини айтади. Кенгашмаган марказнинг бошқа аъзолари ҳам пленум қарори-ю, "бўлажак Президент"нинг номзоди бундай масхарабозликча кўрсатилиши ҳақида жўяли бир нарса деёлмадилар.
Бироқ “эрк”чиларнинг президентликка номзод кўрсатиш ҳақидаги хабарлари "Озодлик" орқали тарқатилгач, хорижда зерикиб ётган аксарият "оловқалб муҳожирлар"нинг кўнглига ўт қалади. Улар ўтган асрнинг 70-80-чи йилларида компартиянинг съездларида Бош котибни мақтовчи нутқларни топиб, у ерда Леонид Ильич Брежнев исми ўрнига Муҳаммад Солих отини қўйиб тарқатишга киришганлар. Ғор даврини эслатувчи маҳаллийчилик касаллигига мубтало бўлган хоразмлик ака-ука Бобожоновлар ўз раҳнамоларининг фазилатларини таърифлашда ҳозирча биринчи ўринда кетмоқдалар.
Сохта мухолифатчи озодликка чиқарилганди, аммо ҳақиқий курашчи Мўътабар Тожибоева 8 йил қамоқда ётади
”Бирлик”чи Олим Каримов тарафидан тузилган “Озод деҳқонлар” партиясини бадном этиш, ножиддий қадамлари билан мухолифатни обрўсизлантиришни ўзига касб этган ва шу йўл билан мавжуд ҳокимиятга хизмат қилаётган Нодира Ҳидоятова иқтисодий жиноятлар содир этилганига қарамасдан айнан шу ҳокимият тарафидан озод қилинган бўлса, ҳақиқий демократик позициядаги инсонларни жазолаш давом этмоқда.
Кеча, 30 майда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судлов ҳайъати Тошкент вилояти прокурори Б.Қўконбоевнинг протести асосида Мўътабар Тожибоеванинг иши бўйича бошланган аппелация судини тамомлади. Ўрта Чирчиқ туман жиноят ишлари бўйича суди томонидан чиқарилган 8 йил қамақ жазоси ўз кучида қолдирилди. Прокурорнинг жазо муддатини икки йилга камайтириш ҳақидаги протести қаноатлантирилмади.
Кузатувчиларнинг фикрича, Ўтюраклар клуби раҳбарига нисбатан эълон қилинган айблов, яъни ЖКнинг бира тўла 13 моддаси билан жазо белгилаш Ўзбекистон судлов тарихида кузатилмаган. Мўътабар шундай бир адолатсизлик қошида ҳам тушкунликка тушмади. Аксинча ўзини бардам тутиб, суднинг адолатсиз эканлиги ҳақида бутун дунёга жар солишни судда қатнашганлардан сўради.
Мўътабар Тожибоева Нодира Ҳидоятова каби суд залидан озод қилинади деб кутганларнинг умиди пучга чиқди. Айни замонда Нодира Ҳидоятова киму Мўътабар Тожибоева ким эканлиги ҳаммага маълум бўлди.
Совместное Заявление координаторов акций протеста в Киеве, Москве и Стокгольме
Мы организаторы акций в Киеве, Москве и Стокгольме в связи с годовщиной Андижанской трагедии в мае 2005 года выражаем свое согласие с описанием ситуации после андижанских кровопролитных событий, представленном в Итоговом заявлении оргкомитета «Всемирная акция протеста в связи с годовщиной Андижанской трагедии в мае 2005 г.».
Но при этом хотим отметить, что мы удивились, узнав о том, что существовал Оргкомитет по проведению вышеназванной акции. Мы были так же удивлены тому что, членами Оргкомитета являются "Ассоциация за демократические реформы и защиту прав национальных меньшинств в Узбекистане", Брюссель, Бельгия и "Узбекистанская инициатива-Лондон", Великобритания. На основании этого мы хотим заявить следующее.
Насколько можно было понять из сообщений, распространненных в средствах массовой информации, основные акции были проведены в Киеве, Стокгольме, Москве и Брюсселе. Мы организаторы акций протеста в Киеве (Исмаил Дадажанов), в Москве (Бахром Хамроев) и в Стокгольме (Вахиджон Умаров) проводили подготовку, и проведения акций исходя из побуждений нашей совести и ради того, чтобы выполнить свой долг перед памятью жертв этой трагедии и еще раз осудить тех, кто стрелял в беззащитных людей. При этом мы не сотрудничали с оргкомитетом, который сегодня делает заявления и берет на себя функции организатора всех акций протеста.
Мы с уважением относимся к стремлению организаций "Ассоциация за демократические реформы и защиту прав национальных меньшинств в Узбекистане" и "Узбекистанская инициатива-Лондон" проводить совместные акции, но просим делать это корректно и относиться с уважением к людям которые участвовали в акциях протеста в Киеве, Москве, Стокгольме, так как эти люди не хотят, что бы кто-то использовал их участие в акции протеста, для рекламы своей организации.
Координаторы акций:
в Киеве - Исмаил Дадажанов (тел. 38-044-45-53167)
в Москве - Бахром Хамроев (тел: 7-495-179-6691)
в Стокгольме - Вахиджон Умаров (тел: 46-73-777-8686)