25 May 2006
03:00 - 7:00 - «Давра кенгаши»нинг жанубий минтақа ташкилоти тузилди
7:00 - «Давра кенгаши»нинг жанубий минтақа ташкилоти тузилди

Ўзбекистон мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг “Давра кенгаши” чет элларда ҳам шаклланишни давом этмоқда. Кечикиб олинган хабарга қараганда, шу йил 21 апрелда Қирғизистонда вақтинча яшаётган ўзбек демократлари “Жанбуй Давра кенгаши” деб ном берилган «Давра кенгаши»нинг жанубий минтақа ташкилоти тузганларини эълон қилганлар. 20 киши қатнашган мажлисда “Эрк” демократик партиясининг Андижон вилоят бўлими раиси Исроил Холдаров, “Озод деҳқонлар” партиясининг Жиззах бўлими раиси Жамшид Мухторов, “Эрк” демократик партиясининг Қўқон бўлими раиси Абдужалил Рустамов, бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва Қирғизистон университетларида ўқиётган ўзбекистонлик 13 нафар талаба қатнашганлар.

Йиғилишнинг кун тартибида «Жанубий давра кенгаши» ташкилотининг раҳбарларини сайлаш, «Жанубий давра кенгаши»нинг ёшлар канотини ташкил этиш, «Жанубий давра кенгаши»нинг сиёсий платформасини аниқлаб олиш каби масалалар бор эди.

Муҳокамалардан кейин, «Жанубий давра кенгаши»нинг раиси этиб Абдужалил. Рустамов, «Жанубий давра кенгаши»нинг координатори этиб Исмоли Холдаров, ташкилотнинг ёшлар билан ишлаш бўлимининг мудири этиб Жамшид Мухторов сайланди. Бундан ташқари «Жанубий давра кенгаши» ҳуқуқ бўлимининг мудирлигига Арслон Холмуҳаммедов, терроризм ва экстремизмга карши кураш бўлимининг раиси этиб С.Шокиров, «Ёшлар каноти» раиси этиб Г.Махкамова, «Ёшлар каноти» ташкилоти матбуот котиби этиб Гулноз Ашурова сайланган.

«Жанубий давра кенгаши»нинг барча аъзолари «Ўзбекистон миллий қутқариш қўмитаси»га ҳам жисмоний шахс сифатида қўшилганликларини эътироф этиб, Салай Мадаминов Ўзбекистон президенти номзодлигига кўрсатилганини ҳам эътиборга олибдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону