18 September 2010
03:45 -
“Эзгулик”чиларга таҳдид қилган мафиозлар жиноий жавобгарликка тортилди
Шу йилнинг 2 сентябридаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари Абдумалик Берданов ҳамда Фахриддин Раҳматовларнинг номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, сўроқ қилингани, дўппослангани ҳақида хабар қилгандик. Ўзларини таниқли авторитет Салим (бойвачча) Абдувалиевнинг ўнг қўллари деб таништирган Машриқ, Мурод ҳамда Ҳамза исмли шахсларнинг бу ҳаракатлари устидан ҳуқуқ ҳимоячилари Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ИИБга арз қилганини баён этгандик.
Бугун Ҳамза тумани ИИБ томонидан мазкур шахсларга нисбатан безорилик, товламачилик ҳамда ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари бошланди. Терговнинг дастлабки кунида “Эзгулик”чилар ва мафиозлар юзлаштирилиб, воқеа тафсилотлари тарафлар иштирокида сўроқ қилинди.