13 September 2010
22:05 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Деновлик гладиаторлар...”
Гладиаторлар ўтмишда қолган, бир маҳаллар кўҳна Колизей томоша талабларининг кўнгилхушлиги учун бир-бирларини ўлдирганлар энди йўқ, десангиз янглишасиз. Деновда, айнан туман ҳокимнинг собиқ ўринбосари бошчилигида ҳамон гладиаторлик жанглари ўтказилмоқда. Росмана жанглардан кўзланган мақсад кўнгилхушликми, ўсмирларни чиниқтиришми, бундай қатъий назар мусобақаларнинг танланган жойи-ю қатнашчилари сизга ҳам эриш туюлади. Мана қаранг: Денов ақли заиф эркаклар мурувват уйида муассаса раҳбари, туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Зокиржон Арипов бошчилигида жанглар ўтказилади, иштирокчилар мурувват уйининг ақли заиф тарбияланувчилари...
Лоф ҳам эви билан-да, дейишга шошилманг, чунки буни бутун деновликлар билади, лекин ақли заифларга қонун бўлмаганидек бу каби муассасаларнинг раҳбарларига ҳам қонун йўқ экан. Қолаверса, ақли заифларга нимани буюрсангиз қилади, бироқ одам уриштириб завқ оладиган овсарни тарбиялаш қийин экан. Жанглар оқибатида Жеми лақабли гладиатор вафот этибди, кўплари мажруҳ бўлиб қолибдиямки, раҳбарнинг ақли кирмаяпти. Шу ўринда раҳбарга нисбатан адолатсизлик қиляпмизми деб ўйлаб қоласан киши, чуник унинг шахсий манфаатлари учун ақли заифларни оғир ишларга жалб қилишга ақли етади, узуккун терга ботириб ишлатади.
Муассаса ақли заифларни тарбиялагани учун ҳам бу ердан шикоят юқорига чиқмайди, беморларнинг шикоят қидишга ақли етмайди-да, уларга раҳми келиб уйдаги сирни кўчага олиб чиққан шифокорлар эса ишидан айрилади. Масалан, яқиндагина шифокор Шоҳида Халилова бу даргоҳ билан хайрлашди.
Мурувват уйининг моддий-техник базаси ночор бўлганлиги, муассасанинг икки ёқли каламушлари томонидан инсонпарварлик ёрдамлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг талон-тарож қилиниши натижасида тарбияланувчилар оғир аҳволга тушиб қолган. Овқат рациони етарли бўлмагани боис ҳам ногиронларнинг айримлари сил ва бошқа оғир юқумли касалликларга чалинмоқда. Бу талон-тарожликларни текширадиган, тафтиш қиладиган прокуратура, милиция органлари қаёқда дейсиз...
Тумандаги Чархий кўчаси 8-уйдан турли ҳуқуқ ҳимоячи жамиятларига мурожаат қилган Йўлдош Эсонов мурувват уйидаги ақл бовар қилмас воқеалар ҳақида ҳикоя қилади, ўзи гладиаторлик жанглари, унинг қурбонлари ҳаётидан туширган фото расмларни тақдим қилади. Ногиронларни кунлаб оч-наҳор сақлайдиган мурувват уйининг мурувватсиз директори дастидан бир қанча ҳукумат идораларига шикоят қилганига қарамай аҳволнинг ўзгармаётганини таъкидлайди. Деновдаги кўз кўриб, кулоқ эшитмаган бу воқеалар тафсилини ўрганган Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитаси фаоли, журналист Тўрабек Тўразода ҳикоясича, донолик билан аҳмоқлик орасида ўтиш кўприги йўқ... Шу боисдан ҳам мурувват уйи раҳбарини айблаш қийин.
Шифокрларнинг таъбирича, ақли заифлик деганда бош миянинг жароҳатланиши ёки органиқ ривожланмаганлик билан боғлиқ бўлган руҳий, ва биринчи навбатда, ақлий бузилишни тушуниш керак. Ақли заифликнинг клиник-психологик кўринишида асосий бузилиш билиш фаолиятининг яққол етишмаслиги ҳисобланади. У онгнинг пастлиги, умумлаштириш жараёнининг йўқлиги, психик ҳолатнинг турғун бўлмаганлиги, хотиранинг етарли эмаслиги, диққат ва бошқа қатор функциялардаги камчиликлар борлиги билан ҳарактерлидир. Демак, бечора беморлар нима қилаётганини, қанча ишлаётгани-ю, қорнининг оч қолаётганини билмайди. Онги-ю тафаккурдан мусуво бу кимсалар келажак, ўтмиш ҳақида ўйлашга қодир эмас.
Эшитишимизча, беморларни бир-бирлари билан жиққа мушт қилишдан завқ олиб, кун кечираётган муассаса директори навбатдаги жанглардан бирида ўзи ҳам куч синашмоқчи эмиш. Агар кимгадир бу жанглар қизиқ бўлса, Денов шаҳар Чархий кўчаси 11-уйга мурожаат борсин ёки иккиланмай +99876 41 15 565 телефон рақамига қўнғироқ қилсин. Зўр томошанинг гувоҳи бўлади. Ахир, Зокиржон Арипов Денов тумани ҳокимнинг ўринбосари, туман ижтимоий таъминот мудири сингари обрўли лавозимларда ишлаган...”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения