14 September 2010
06:11 - Ислом Карим океан ортига сафар қилмоқчи
Қарийб ўн йиллик танафффусдан сўнг илк марта 20-22 сентябрь кунлари Ислом Карим океан ортига сафар қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг навбатдаги Бош Ассамблеясининг очилишида иштирок этиш учун мамлакат делегациясига бош бўлиб кетаётган режимбошининг бу сафари борасида маҳаллий матбуот роса бонг урмоқда. Бугунги газеталарнинг деярли барчаси Ислом Каримни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Нью-Йоркка шахсан таклиф қилгани урғуланмоқда. Ваҳоланки, БМТ Бош котиби ҳар йили ҳамма давлат раҳбарларини Бош Ассамблеянинг очилишига расмият учунгина таклиф қилади.

Андижондаги қонхўрликдан кейин дунё жамоатчилиги томонидан яккамохов қилиб қўйилган Ўзбекистон президенти БМТ мажлиси ёрдамида изоляциядан чиқмоқчи, шекилли.

Мухбиримизнинг айтишича, Ислом Карим океан ортига сафари давомида анъанавий терроризм, хавфсизлик ва яна аллақандай умумий масалалар бўйича чиқишлар қилмоқчи эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону