01 February 2011
00:07 -
Оч қолган “деновлик гладиаторлар” ошпазни чавақлади
Ўтган йилнинг 13 сентябридаги хабарларимизда “Деновлик гладиаторлар” номли хабарни чоп этиб, унда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ақли заиф эркаклар уйи директори Зокиржон Ариповнинг муассасада сақланаётган беморларни ўзаро (гладиаторлар сингари) уриштиришдан завқ олиши, муассасада беморларга ажратилаётган озиқ-овқатларнинг талон-тарож қилиниши ҳамда мурувват уйидаги аянчли аҳвол хусусида ёзгандик. Шундан сўнг маҳаллий прокуратура органи томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилди, аммо шифоталаб ногиронлардан қолишмайдиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ишни бости-бости қилди. Бундай маънавий рағбатдан илҳомланган мурувват уйи раҳбари Зокиржон Арипов жиноятларини яна давом эттириб, ногиронлар ҳақини талон-тарож қилишни кучайтирди.
Шу йилнинг 16 январь куни эркаклар мурувват уйида оч қолдирилган руҳий носоғлом тарбияланувчилар муассаса ошпази Носир Ботировни чавақлашди. Бу қотиллик ҳақида Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмиатси фаоли, журналист Турсунбек Тўразода хабар қилди. Унинг таъкидича, мурувват уйидаги даҳшатли воқеаларни жамоатчиликка ошкор қилган, бу ҳақда юқори идораларга шикоят ёзган муассаса ходимлари Йўлдош Эсонов ҳамда Мавлуда Эсоноваларни ҳатто 5 кун қамаб қўйилган.
Воқеалар эса ўзининг одатий ўзанига қайтди, талон-тарожлик, гладиаторлар жангидан завқ олиш ҳамда ногиронларни мардикорликка бериб, мўмай даромад топиш давом этмоқда, дейди мухбиримиз. Сурхондарёда том маънодаги ақли заиф директор, туман ҳокимининг собиқ муовини Зокиржон Ариповни тўхтатадиган қонуний куч топилмаяпти.