18 May 2006
03:00 - 23:00 - Самарқанд “Бирлик”чиларининг мажлиси яна қолдирилди - Каримов Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлди
23:00 - Самарқанд “Бирлик”чиларининг мажлиси яна қолдирилди

Партия вилоят ташкилотининг Кенгаши шу йил 14 майда унинг аъзоларига қилинган босимлар сабабли мажлисини ўтказолмаган эди. Бугун 18 майга кўчирилган мажлис ҳам айни сабаблар билан яна қолдирилди.

Каримов Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлди

Бугун президент И.Каримов ҳаддан ташкари хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда мамлакатнинг Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишди. У Навоий вилоятида ўз ташрифини шаҳар аэропортидаги “туя гўшти еган“ қурилиш ишларини кўздан кечиришдан бошлаб, ўзининг ҳам, ҳамроҳларининг ҳам кайфиятини расво қилди. Каримов “муҳим стратегик аҳамият“га эга объектлардан бири деб ҳисоблаган Навоий аэропортидаги реконструкция ишлари ўлда-жўлда ётганидан тутоқиб, “Бу объект мен учун керак! Ўзбекистон учун керак! Хавфсизлигимиз учун керак! Келажагимиз учун, болаларимиз учун керак!“ дея ўшқирди ва ишни тезлатиш учун ўзининг “фойдали маслахат“ларини берди.

Шундан сўнг президент Навоий Кон-металлургия комбинатига қарашли Машинасозлик заводида, аҳоли ўз маблағига яқинда қурган Жомий масжидда бўлди. Албатта, Каримов масжидда намоз ўқимади, балки тик туриб, вилоят уламолари ва оқсоқоллари билан суҳбатлашди.

Тушдан кейин Каримов Бухорога ўтди. Шаҳардаги Хотира ҳиёбони ва вилоят Диагностика марказини бориб кўрди. Вилоят фаоллари билан суҳбатда бўлиб, Бухорода қолди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону