20 May 2006
03:00 - 24:00 - ГУОМ саммити олдидан Ўзбекистонга муносабат билдирилди 21:00 -Симферополдаги Қрим татарлари митингида “Бирлик” фаолининг чиқиши 20:00 - Вашингтон штати университетида Ўзбекистон масалалари муҳокама қилинди 10:00 - Кар
24:00 - ГУОМ саммити олдидан Ўзбекистонга муносабат билдирилди

ГУОМга кирувчи Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова давлатларида маҳаллий тилларда чиқадиган “Қораденгиз-Каспий минтақаси” (Черноморско-Каспийский регион) журналининг 22-23 май кунлари Киевда бўладиганГУОМ саммитига бағишланган махсус сони Украина президенти Виктор Юшченконинг бу минтақадаги интеграцион жараёнларга бағишланган мақоласи билан бошланса ҳам, биз ўзбеклар учун унинг муҳим жиҳати - унда мамлакатимизга тегишли “Ўзбекистон диктатура зонасида” номли мақоланинг чоп этилишидир.

Бу мақолада ҳамамизга маълум бўлган мамлакатимиздаги мудҳиш диктатура тафсиотлари билан ёритиб берилади. Унда Андижондаги фожеавий воқеаларга етарлича ер берилган, Андижонда ўша кунлари олинган бир қатор расмлар берилган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётган мухолифатга алоҳида эътибор берилган бўлиб, бу хусусда асосан “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг асосида ташкил этилган “Бирлик” Партиясининг фаолиятига урғу берилган.

Мақола муаллифи Ольга Димитренко “Бирлик” ва Украинадиги РУХ ҳаракатининг бир йўналишда фаолият олиб бориб, СССРнинг парчаланиши ва бу мамлакатларнинг мустақил бўлишларига қўшган ҳиссаларини алоҳида айтиб ўтган. “Бирлик” халқ ҳаракатининг тузилиши, кейинчалик унинг шу номли партияга айланиши билан боғлик бўлган воқеалар тафсилотлари билан берилар экан, унинг шаклланишида биринчи раис Абдураҳим Пўлатнинг хизматлари алоҳида таъкдланган ва бугунги оғир шароитда у мажбуран АҚШда яшаётгани эслатиб ўтилган.

Журналда ГАОМга кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг, хусусан, Грузия парламенти раиси Нано Буржанидзенинг бу халқаро ташкилотнинг бугунги ҳолати ва келажаги хусусидаги мақолалари бор.

21:00 -Симферополдаги Қрим татарлари митингида “Бирлик” фаолининг чиқиши

Кеча Украинанинг пойтахти Киевда ва Кримнинг жуда кўп шаҳар ва қишлоқларида Қрим татарларининг Совет тузуми томонидан депортация қилинганининг 62 йиллиги муносабабт билан митинглар, мажлис, конференциялар ўтказилди. Уларнинг қатнашчилари ўша даҳшатли воқеаларни лаънатладилар, Қрим татарларининг бугунги аҳволи ҳам ҳали яхши эмаслиги, уларнинг олдида катта муаммолар борлигини гапирдилар. Киевдаги тадбирда Украина президенти Виктор Юшченко ҳам нутқ сўзлади.

Митингларнинг энг каттаси Кримнинг маъмурий маркази Симферополда бўлиб ўтди. Бу ерда яқинда ташкил қилинган “Бирлик” Партияси Крим ташкилотининг раиси Иномжон Бобохонов ҳам митинда чиқиш қилди. У ўзбек халқи Қрим татарлари билан ҳамдард эканлиги, Қрим татарлари ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини қўлга киртиш учун курашар эканлар, “Бирлик” Партияси ҳар доим уларга ёрдамчи бўлажагини таъкидлар экан, бу партия ҳокимиятга келгандан кейингина Ўзбекистонда қолган Қрим татарларининг муаммолари ҳал этилиши мумкинлигини айтди.

20:00 - Вашингтон штати университетида Ўзбекистон масалалари муҳокама қилинди

Сиёсий қочоқ сифатида ҳозир АҚШда яшаётган “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг фаоли Олимжон Мўминжонов 18 май куни Вашингтон штатидаги Вашингтон Университетининг иқтисодиёт ва сиёсат факультетида Ўзбекистон масалаларига бағишланган семинар ўтказди. Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий вазият Андижон фожеаси призмаси орқали таҳлил қилинган бу семиарда асосан шу илм даргоҳининг 20 нафар талабаси, бир қатор ўқитувчилар, жумладан, 2 профессор қатнашди. Семинар қатнашчиларини исломда янги оқимларнинг вужудга келиши, жумладан, ваҳобийлар ва акромийлар каби гурҳларнинг пайдо бўлиш воқеалари жуда қизиқтирди. Олимжон Мўминжонов бу соҳада мутахассис эмаслигини айтиб, ўзи рус ва ўзбек сайтларидан тўплаган маълумотлари билан йиғилганларни таништирди.

10:00 - Каримов деҳқонлардан ҳам ўзига сиёсий мадад кутмоқда

Президент Каримов кеча Бухородаги Боховуддин Нақшбанд мажмуасига борди. Унинг зиёрати белгиси сифатида мақбара олдида Қуръон тиловати қилинди. Бу ерда ҳам президент миллий меъморчилик, мажмуани кўкаламзорлаштириш каби хусусларда ўз “маслахат“ларини берди.

Бир маслахати ғаройиб бўлди. Еру кўкда, ўз атрофида ғужгон ўйнаб ва чуғурлаб, президентдан ҳам тап тортмаётган “сурбет“ қушлар - афғон майналаридан таъби тирриқ бўлиб, улар ўрнига мусича каби беозор қушларни кўпайтиришни таклиф қилди. Холбуки бир неча йиллардан бери орнитологлар Ўзбекистон далалари ва хонадонларида кенг ёйилиб, қишлок хўжалиги, айниқса мевачиликнинг офатига айланган бу қушларни камайтиришнинг самарали чорасини тополмаётирлар.

Каримов Бухоро туманидаги бир фермер хўжалигига ҳам борди. Хўжалик аъзолари билан суҳбатда президент деҳқонларнинг атроф-теварак ва жамиятга бўлган муносабати ўзгариши лозимлигини таъкидлар экан, ўз режими улардан ҳам сиёсий мадад кутаётганини англатди. “...қандайдир таҳдид-ташвишлар, қандайдир оғир-оғир, мушкул бир савдолар бошимизга тушаётганда даҳлдор бўлиш керак“ деб уқтирди Каримов уларга.

Кеча президент Тошкентга қайтиб келди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону