09 September 2010
23:43 -
Владикавказда террористик актда 16 киши ўлди, 123 ярадор бор
Россия оммовий ахборот воситаларининг бугунги асосий мавзуси - Шимолий Кавказдаги янги террористик акт. Шимолий Осетиянинг пойтахти Владикавказнинг марказий бозорида ўлимчи-террорист бомбали автомобилини портлатиши натижасида 16 киши ҳалок бўлди, 123 киши ярадор бўлган. Ярадорларнинг ичида ўлим тўшагида ётганлар бор.
Дастлабки, маълумотларга кўра, бу автомобил портлашдан ярим соат аввал қўшни Ингушетиядан келган экан. Унинг ҳайдовчиси, исми фамилиясига қараганда ингуш, демак, мусулмон.
Маълумки, ингушларнинг бир қисми Шимолий Осетия ҳудудининг бир бўлаги ўзларига тегишли эканлигини айтиб, мавжуд чегараларни тан олишмайди. Бу портлатишдан мақсад – икки республика ўртасида чегара муаммоси борлигини эслатиб қўйиш бўлса керак. Эслатиш йўли эса, минг афсуски, исломий усул сифатидан танилиб бораётган террористик акт.
Шубҳа йўқки, бу теракт дунё мусулмонларининг шундоқ ҳам паст бўлган обрўсини яна ҳам туширади, ва охир-оқибатда, АҚШнинг Флорида штатида “Қуръонни ёқиш куни” ўтказмоқчи бўлган экстремист насроний руҳоний кабиларнинг фойдасига ишлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения