16 May 2006
03:00 -
19:00 - “Инсон ва қонун“ газетасининг оқни қорадан ажрата билмагани ҳақида
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (16 май, сешанба маълумоти)
5:00 - “Эзгулик”нинг Андижондаги қонли воқеалар ҳақидаг
19:00 - “Инсон ва қонун“ газетасининг оқни қорадан ажрата билмагани ҳақида
Совет даврида чет элдаги ОАВларнинг антикоммунистик чиқишлари, айниқса “Озодлик“, “Би-Би-си“, “Немис тўлқини“, “Америка овози“ ва бошқа хорижий радиоларнинг “қизил империя“га қарши эшиттиришлари мафкуравий диверсия деб аталар эди. Андижон воқеаларидан сўнг Каримов режимида бу тушунча яна тикланди. Энди у “ахборот хуружи“ деб аталмоқда.
Бугунги кунда халқ миясидаги норози ўйлардан, ижтимоий ҳақсизликка ва ёлғонларга рўпаралашган жамоатчилик фикридан қўрқаётган Каримов режимининг ўю дарди оммани Fарбнинг “ахборот хуружи“дан огоҳ қилиш бўлиб қолди. Бу ҳақда гоҳ у, гоҳ бу газетада мақола ёзилмоқда, телевидение ва радиода гапирилмоқда.
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий газетаси бўлган “Инсон ва қонун“нинг бугунги сонида шундай мақолалардан бири - “Ogohlik zarurati“ рукни остида Салим Ашуровнинг “Оқни оқ, қорани қора дейиш - нарсаларни ўз номи билан аташдир“ сарлавҳали мақоласи босилган. Муаллиф “Андижон воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан баъзи бир сиёсий доираларнинг юртимизга қаратилган ахборот таҳдиди янада кучайган“идан нолийди.
“Мафкуравий иммунитети суст кишилар“ ғамида ёзилган мазкур мақолага кўра, кейинги пайтларда бир “ҳақиқат“ - Ўзбекистонда “демократлаштиришни жадаллаштириш зарурлиги ҳақида айюханнос солаётганларнинг мулоҳазалари ортида... геополитик, геостратегик ва иқтисодий манфаатлар беркингани“ ва Андижон воқеалари ортида “жахондаги айрим сиёсий кучлар тургани“ билиниб қолибди.
Муаллиф чинни ёлғондан, оқни қорадан, дўстни душмандан ажрата билиш лозимлигини айтади-ю, лекин ўзи айтганининг тескарисини қилади. У ёзади: “Андижондаги террорчиларни “тинч аҳоли вакиллари“ сифатида кўрсатишга уринган айрим ОАВларнинг мақсади жиноятчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлгани ўз-ўзидан аён“ эмиш. Ёки, бўлмаса, масалан, “Би-Би-си“ ва “Озодлик“ радиоларининг Тошкентдаги мухбирлик бўлимлари Ўзбекистон ҳукуматининг тазъйиқ ва талаби билан эмас, балки гўё ўз “молиявий муаммолари“ туфайли ёпилган ва х.к.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (16 май, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1220,31 сўм; 1 EВРО = 1576,88 сўм; 1 рубль = 45,29 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АКШ доллари = сотишда 1230 сўм ва харид қилишда 1232 сўм; 1 EВРO = сотишда 1577 сўм ва харид қилишда 1597 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2313 сўм ва харид қилишда 2343 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1270 сўм.
5:00 - “Эзгулик”нинг Андижондаги қонли воқеалар ҳақидаги ҳисоботи
Андижондаги воқеаларнинг бир йиллиги муносабати билан қурбонларни хoтирлаб, ҳукуматнинг хунрезлигини қоралаб бир қатор мажлислар, давра суҳбатлари, пикет ва митинглар ўтказилди. Ўша воқеаларни ўрганиш учун бугун Ўзбекистонда имкон ва шароит йўқ. Ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан тўпланган узуқ-юлиқ маълумотлар асосида юрт ташқарисида турли ҳисоботлар тайёрланди. Уларнинг энг мукаммали Хьюман Райт Вотч ташкилотиникидир.
Шу кунларда биринчи марта Ўзбекистонда, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилар тарафидан тайёрланган ҳисобот эълон қилинди, бу машҳур “Эзгулик” жамиятининг ҳисоботидир. Рус тилида тайёрланган 55 саҳифалик ҳисобот Андижон воқеаларини ёритиш, уни ўрганиш, қонхўрлик айбдорларини ахир бир кун келиб жазолаш, бундан кейин бу каби воқеаларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан муҳим ҳужжат бўлиб қолиши аниқ.
Бу ҳисоботда биринчи марта ҳукумат рaсман эълон қилган маълумотлардан фарқли бўлган рақамлар келтирилган, ўлган, ярадор бўлган ва жазога тортилган одамларнинг рўйхатлари берилган. Шуларнинг ўзи ҳақиқатни беркитишга интилаётган ҳукуматни жавобгарликка тортиш учун асос бўлолади.
“Эзгулик”нинг ҳисоботи билан бу жамиятнинг сайтида танишиш мумкин: http://www.ezgulik.org
Конгрессмен Смитнинг Марказий Осиёда демократик жараёнларни тезлаштиришга хизмат қиладиган қонун лойиҳаси
АҚШ конгрессмени Кристофер Смитнинг офиси томонидан таратилган пресс-релизда айтилишича, Хельсинки комиссиясининг раисдоши ҳам бўлган жаноб Смит Марказий Осиёда Демократия ва Инсон Ҳуқуқларини Олға Суриш Актини (HR 5382) АҚШ қонуняратувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.
Биз бу Актнинг бир неча ой аввал Конгрессга топширилгани ва у Конгресснинг баъзи комитет ва осткомитетларида кўрилишга бошлангани билдиргандик. Афтидан, бугунги пресс-релиз унга тузатишлар киритилиб қайтадан иш жараёнига қўйилгани ҳақида бўлса керак. Акт кучга кирса, бу собиқ совет жумҳуриятларидаги демократия учун курашаётган ташкилотларини рағбатлантирувчи механизмлар янада кучаяди. Санкциялар ҳам кўзда тутилган. Улар, демократия масаласида ижобий ўзгаришлар бўлмаган ҳолда, АҚШнинг Чет элдаги амалиётлар программаси доирасида ҳукуматларга берадиган ёрдамларини чеклаш йўналишида бўлади.
2:30 - Нодавлат ташкилотларга сўнгги огоҳлантириш сигнали
Кеча, 15 майда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти вазирлик биносида мамлакатдаги нодавлат, нотижорат ташкилотлар, хорижий жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистондаги вакиллари учун амалий семинар ташкил этиб, уларни қонунчилигимиздаги кафолат ва "таъқиқловлар" билан таништирди. Огоҳлантириш характерига эга мазкур анжуманда, Адлия вазири ўринбосари Есемурат Каньязов чиқиш қилиб, фаолияти тўхталилган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг "ҳаддидан ошгани", шу боисдан ҳам уларга нисбатан шундай қарорга келинганини таъкидлади.
Кунимиз Малайзиянинг мақтовига қолди
Юртимизга яна бир Осиё давлатининг делегацияси ташриф буюрди. Малайзия парламенти депутатларидан иборат бўлган мазкур дипломатлар таркибида Вакиллар палатасининг спикери Тан Сри Дато Рамли бин Нгах Талиб ҳам бор. Бу жаноб бизнинг Қонунчилик палатамиз спикери Эркин Халилов билан учрашиб, юртимизни улуғлади, унда олиб борилаётган доно сиёсатга юқори баҳо берди. Ўзбекистон-Малайзия муносабатларининг равнақига ката ишонч билдирди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Андижон қатлиоми учун демократик Ғарб ва ривожланган давлатлар олдида юзи шувит бўлган Ўзбекистоннинг кимларгадир ўзини мақтатишдан бошқа чораси йўқ шекилли.
Касалликнинг илдизи сиёсатда
Еxpert.ru сайтининг маълум қилишича, президент Ислом Каримов кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир Фармонга имзо чеккан. Маҳаллий матбуотда айтилмаган бу Фармонга кўра, "Микрокредитбанк" номли янги молия муассаси ташкил этилади. Бу банк тадбиркорларга 1,5 йил муддат билан энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади. Кичик бизнес субъектлари учун эса йиллик 16 фоиздан кўп бўлмаган устамалар билан энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача кредитлар берилиши кўзда тутилган.