31 August 2010
01:29 -
Ўзбекистон президенти Ислом Карим (1991 йил): Мустақил бўлиб қолсак, дунёнинг 200 га яқин мамлакатида элчихона очишга пулимиз ҳам йўқ-ку!
Ҳа, 1991 йили СССРни янгилаш масаласи бўйича ўтказилган умумиттифоқ референдум олдидан СССРни сақлаб қолиш тарғиботини олиб борган Ўзкомпартия раҳбари, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов миллионлаб телетамошабинлар ҳам кўрган чиқишларидан бирида, "Бирлик"чиларни назарда тутиб: "Баъзилар талаб қилаётгандек, мустақил бўлиб қолсак, дунёнинг 200 га яқин мамлакатида элчихона очишга пулимиз ҳам йўқ-ку!" деб хитоб қилган эди. Мана, Ўзбекистондек мамлакат раҳбарининг фикрлаш даражаси. Тўғрироғи, фикрлаш даражасининг пастлиги, ибтидоийлиги.
СССРдаги ҳамма демократик кучлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борган "Бирлик" халқ ҳаракатининг ҳам саъйи ҳаракатлари билан Ўзбекистон мустақил бўлди. Ислом Каримнинг тиш тироғи билан қаршилигига қарамасдан бўлди.
Бугун мустақилликнинг 19 йиллик муносабати билан Тошкентдаги бир қатор муссасаларга, жумладан, янги чиқарилган Chevrolet Spark автомобили намойиш қилинаётган салонга ташриф буюрган Ислом Карим, жумладан, шундай дебди: "Бизга мустақиллик шундай улкан имкониятларни яратиб берди. Мана шу автомобиллар мисолида биз эзгу ниятларимизнинг ижобатини кўрамиз."
Ислом Каримга эслатиб қўйишдан фойда бор - "Бирлик"нинг айтгани бўлди, ўзбек халқининг эзгу ниятлари амалга ошди, мустақил бўлдик. Сиз айтгандек бўлса эди, ҳалигача русларнинг мустамлакаси бўлардик, "Жигули" сотиб олиш учун ўн йиллаб навбатда ўтирардик. Бошқа мамлакатларда элчиликлар очиш каби муаммонинг ўзи бўлмасди.