04 September 2010
04:43 - Михаил Саакашвили учинчи муддат президент бўлмаслигини очиқлади
Бугун Анаклия курорт шаҳрида парламентдаги кўплик билан учрашган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили 2013 йилда бўладиган президент сайловида қатнашмоқчи эмаслигини эълон қилди.

Бу мамлакат Конституциясига кўра, бир одам икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Михаил Саакашвили ҳозир иккинчи муддат президент курсисида ўтирибди. У референдум орқали учинчи муддатга президент курсисида қолиш нияти ҳам йўқлигини алоҳида урғулади, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону