04 September 2010
04:12 -
Соня Ганди Ҳиндистон Миллий Конгресси раислигига яна сайланди
Бу мамлакатда ҳокимиятда бўлган Ҳиндистон Миллий Конгрессининг (ҲМК) навбатдаги қурултойида Сония Ганди тўртинчи марта раис этиб сайланди.
63 ёшли Сония Ганди Ҳиндистонда энг обрўли сиёсатчилардан бири ҳисобланади ва 1998 йилдан бери ҲМКнинг раисидир.
Маълумки, Сония Ганди Индира Ганди ўлдирилгандан кейин, унинг ўрнига ҲМК раислигига сайланган ва мамлакат бош вазири этиб тайинланган Ражив Гандининг хотинидир. Асли италиялик бу аёл Ражив Ганди билан 1965 йили Кембрижда танишган, улар 1968 йили оила қуришган.
Ражив Ганди 1991 йили тамил террористи тарафидан ўлдирилгандан кейин, ҲМК сиёсий саҳнадаги кучини йўқотди. Партия раҳбарияти афсонавий Ганди исмидан фойдаланиш учун ҳеч бир замон сиёсат билан шуғулланмаган Сония Гандини партия раислигига таклиф қилганда, у буни рад этди.
Аммо, 1998 йили у партия раислигини қабул қилди. 2004 йили ҲМК парламент сайловларида ғалаба қозонди. Ўзи асли италиялик бўлгани сабабли бўлиши мумкин бўлган шахсий ҳужумларнинг олдини олиш учун Сония Ганди ўз ихтиёри билан бош вазирликдан воз кечди ва ҳозиргача фақат партия раиси бўлиб қолмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения