26 August 2010
03:08 -
Тошкентда Chevrolet Spark митти-автомобилининг тақдимоти бўлди
Аввалги хабаримиздан маълумки, америкаликларнинг Chevrolet автогиганти билан биргаликда яратилган GM Uzbekistan қўшма корхонасининг янги маҳсулоти - Chevrolet Spark автомобилининг тақдимоти 25 августда бўлиши керак эди. Бу тадбир бугун Тошкентда Ўзэкспомарказида бўлиб ўтгани давлатнинг расмий ахборот агентлиги эмас, мақоми ҳам маълум бўлмаган gazeta.uz сайти тарафидан хабар қилинди.
Бу сайтнинг мухбирлари янги автомобилни беш эшикли деб ёзишган, аммо расмда кўриниб турганидек, багаж эшигини ҳисоблаганда ҳам, уч эшиклидир. Айнан шу сайтнинг аввалги хабарида Chevrolet Spark автомобили аввалги моделлардан 145 мм (яъни 14,5 сантиметр) узунлиги айтилган эди. Бизнинг мухбиримиз 14,5 сантиметр айтишга ҳам арзийдиган рақам эмас, гап 1,45 метр тўғрисида кетаётган бўлса керак деб, хабар тайёрлаган экан. Ҳозир маълум бўлишича, Chevrolet Spark аввал чиқариладиган Maтиз маделидан 14,5 сантиметрга узун экан. Яъни, янги автомобиль ҳам жуда кичкинадир.
Автомобилнинг нархи 18 миллион сўм артофида бўлиши, у эртадан сотишга чиқарилиши ҳам эълон қилинди.