26 August 2010
04:24 -
Эстафета қўғирчоқбоздан қўғирчоққа етди: Бош вазир Мирзиёев ҳам Отунбоевага қутлов йўллади
Бугун Қирғизиситон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳам президент Ислом Каримдан ўрнак олиб (балки топшириқ олиб), мамлакат жанубида ўзбекларни қирғин қилган муваққат ҳукумат раҳбари Роза Отунбоевани 60 йиллик юбилейи тантаналари билан қутлаган.
“Қирғиз ва ўзбек халқи бахтига омон бўлинг”, дейилади қутловда. Афтидан, Ислом Карим ўзининг йўллаган қутлови билан кўнгли тўлмаган шекилли, ҳукумат номидан ҳам телеграмма уюштирибди. Табрик навбати энди вазирларга, сўнгра бошқаларга келса ажабмас.
Ўзбекистон раҳбарлари ўзбек миллати олдидаги маъсулиятни унутиб, қўшнимизнинг ноқонуний, бунинг устига ўзбекларни қирғин қилинишига бошчилик қилган раҳбари олдида бунчалик лаганбардорлик қилишларининг биттагина сабаби бўлиши мумкин – Владимир Путиндан жиддий буйруқ келган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения