19 August 2010
01:26 -
Ўзбекча хабар: Бир ҳафтадан кейин Ўзбекистонда янги автомобиль сотишга чиқарилади
GM Uzbekistan ширкатининг Асакадаги заводи бир ҳафтадан кейин Chevrolet Spark автомобилини сотишга чиқаради, дейилади gazeta.uz сайти “Узавтосаноат”нинг матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабарида. Автомобилнинг тақдимот маросими 25 августда бўлб, сотиш 26 августда бошланар экан.
Маълум бўлишича, бу автомобиль АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлмиш GM Uzbekistan ва Жанубий Кореянинг General Motors Daewoo Auto and Technology ширкати ўртасида 2008 йил 30 сентябрда имзоланган шартнома асосида ишлаб чиқарилмоқда.
Хабарда ёшларнинг қизиқиши кутилаётган бу мини автомобилнинг узунлиги 1,45 метрга ортгани билдирилсада, ортиш нимага нисбатан бўлганини айтиш унутилади. Автомобиль 4 эшиклик (багаж эшиги билан 5 эшиклик) деб айтилади, аммо расмдаги автомобиль – 2 эшикликка ўхшайди.
Табиий, ёшларнинг қизиқиши янги транспорт воситасининг нархига ҳам боғлиқ бўлади. Хабарда эса, америкаликларнинг машҳур Chevrolet автомобилининг Spark (ўзбекча – Учқун) модели қанчадан сотилиши ҳақида маълумот йўқ. Қолаверса, хабарга илова қилинган расмдаги Chevrolet Spark Ўзбекистонда чиқариладиган автомобилнинг эмас, Chevrolet компаниясининг 2011 йилда Европада чиқаришга мўлжалланган Chevrolet Spark моделининг расмидир.
Хуллас, расмий хабарга кўра, қандайдир янги автомобиль чиқарилаётганга ўхшайди. У қандай машина эканлигини, унинг нархини - у сотишга чиққандан кейин кўрармиз ва ўрганармиз. Ўзбекистонда хабарчилик шунақа.
Дарвоқе, келажакда унча катта бўлмаган седан (тўрт эшикли автомобиль) моделини чиқариш ҳам мўлжалланмоқда экан. Хабар тўғри бўлса, албатта.