23 August 2010
06:17 -
Нью-Йоркда эгизак миноралар ўрнида масжид қуриш тарафдорлари ва қаршиларнинг митинглари бўлди
2001 йил 11 сеннтябрь куни портлатилган эгизак миноралари ўрнида, тўғрироғи, ундан 2 кўча нарида масжид қуриш тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар кеча Манхеттеннинг марказида алоҳида-алоҳида митинг ўтказдилар, деб хабар беради Reuters агентлиги. Махсус полиция кучлари икки тарафни ҳам масжид қурилиши мўлжалланган жойга ўтказмадилар.
Қаршиларнинг қўлларида “Ҳамма мусулмонлар террорист эмас, аммо ҳамма террористлар мусулмон”, “Террористларга бу ерда қароргоҳ йўқ” каби плакатлар бор эди.
Масжид тарафдорларининг плакатларидан бири қуйидагича: “Бизни фанатикларнинг фикри қизиқтирмайди, бу ерда дин эркинлиги бор”.
Митинглар жанжалсиз тугапти, аммо бу воқеа ҳали бери тугамайди.