22 August 2010
21:20 -
Ўзбекистонда дув-дув гап: АҚШ биздан Афғонистондаги қўшинлари учун сабзавот сотиб олиши мумкин
Ўзбекистгоннинг ҳукумат тарафидан назорат қилинадиган ҳамма катта-кичик ахборот агентликлари сўнгги кунларда шу мавзуни тилга олмоқдалар. Кўриниб, турибдики, юқоридан шундай буйруқ берилган.
Хабарларнинг асосий мазмуни қуйидагича: Марказий Осиёда кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш фондининг минтақавий директори Дональд Никольсон АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари ва Россиядаги Макдональдс ресторанлари учун Ўзбекистондан сабзавот сотиб олиш масаласида келишиш мақсадида Тошкентга келибди. У Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев билан учрашгандан кейин, бу хусусда қарор қилинар экан. Ҳозиргача АҚШ сабзавотни Дубайдан сотиб олаётгани, АҚШ қўшинларининг бир кунлик эҳтиёжи 40 тонна сабзавот эканлиги ҳам айтилган.
Бу – ўзбеклар учун яхши янгилик. Бошқа тарафдан, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ билан ҳар қандай алоқани чуқурлаштиришга, бу ҳақда дув-дув гап тарқатишга интилиши ҳам ижобий воқеа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения