16 August 2010
02:11 -
Нью-Йорк марказида масжид қуриш масаласида республикачилар Барак Обамага қарши, америкаликларнинг кўпчилиги ҳам
Жума куни АҚШ президенти Барак Обама Нью-Йоркда «Ground Zero» (2001 йил 11 сентябрда террористик ҳужумлар уюштирилган жой) яқинида масжид қурилишига ижобий қараши ҳақида гапирганди. У эртасигаёқ “Мен мусулмонларнинг масжид қуриш ҳаққини қўллаб қувватладим, аммо уни Қуйи Манхеттенда (2001 йил 11 сентябрда исломчи террористлар ҳужумлар уюштирган жой – Ҳаракат) қуриш масаласига комментарий берган эмасман” деб, ўз гапларидан чекинишга бошлади. Шундай бўлса ҳам Республикачилар Партиясининг кўзга кўринган вакиллари Барак Обамани танқид қилишга бошлашган.
Reutеrs агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, Техаслик республикаси-конгрессмен Жон Корнян Fox News телеканалининг бугунги программасида бу хусусда шундай дебди: “Биз ҳамманинг диний ишончларини ҳурмат қиламиз. Аммо, террористик ҳужумлар натижасида 3 минг америкалик ҳаётидан айрилган жойида масжид қуриш ақлли иш эмас. Менимча Вашингтон, Оқ Уй, ҳукумат ва президентнинг ўзи Америкадаги асосий оқимлардан ажралиб қолишганга ўхшайди.”
Нью-Йоркли конгрессмен Питер Кинг ўз фикрини ССN телеканалида шундай билдирган: “Обама аввалига аниқ қилиб масжид қуриш жойини маъқуллади, аммо эртасигаёқ чекинди. Американинг президенти ҳар куни фикр алмаштирадиган одам бўлмаслиги керак.”
АҚШда ўтказилган сўровномага кўра, америкаликларнинг 70 фоизи (демократлар - 54%, республикачилар – 82, мустақиллар – 70%) бу масжиднинг қурилишига қарши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения